UZ

Сўнгги янгиликлар

"Андижон"дан тушган таклифни деярли дарҳол қабул қилдим" — Дониёр Абдуманнопов Янгиликлар

"Андижон"дан тушган таклифни деярли дарҳол қабул қилдим" — Дониёр Абдуманнопов

"Андижон" таркибига қайтган вингер Дониёр Абдуманнопов янги жамоасига ўтиши ҳақида фикрларини билдирди.

"Мен шу ерда туғилганман. Клуб тарихда илк бор Чемпионлар Лигасида (ОЧЛ-2 – таҳр.) ўйнайди, шунинг учун таклифни деярли дарҳол қабул қилдим. Бундай қарор қабул қилишимга яна бир омил бор – бу мен узоқ вақтдан бери таниган, касбий фаолиятим давомида ёрдам бериб келаётган Даврон ака Шаймардановнинг қўнғироқлари", – деди футболчи.

Аввалроқ Абдуманнопов "бургутлар" билан 2025 йилнинг 31 декабрига қадар шартнома тузгани эълон қилинган эди.

Абдуманнопов якунланган мавсум "Пахтакор" сафида 24 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урган ва 4 та голга ассистентлик қилган эди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика