UZ

Сўнгги янгиликлар

17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан". Таркиблар маълум  0 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  4 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  11 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  105 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  6 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  13 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1

Андижонда “Андижон баҳори” мусобақаси бўлиб ўтди Янгиликлар

Андижонда “Андижон баҳори” мусобақаси бўлиб ўтди

8 март – халқаро хотин-қизлар куни.

Ушбу санъа ҳар йили мамлакатимизнинг ҳар бир вилоятида, шаҳар ва чекка-чекка қишлоқларида доим кўтаринки руҳда ўтказилиб келинади.

Хусусан жорий йил ҳам Андижон шаҳрида 8-март кунига бағишлаб ўқувчи ёшлар ўртасида футбол бўйича “Андижон баҳори” мусобақаси бўлиб ўтди. Унда олий ўқув юрти, ўрта махсус касб-хунар коллежи ва мактабда таълим олаётган ўқувчи ёшлардан иборат жамоалар бевосита иштирок этиб, ўзларини кўрсатишга уринди.

5 март куни старт олган мазкур мусобақада жами 10та аёллар жамоаси қатнашиб, ғолиблик учун кураш олиб борди. Ушбу “Андижон баҳори” турнирини ўтказишдан асосий мақсад – вилоятда аёллар футболини янада ривожлантириш, футболга қизиқиши бўлган қизларга ўзларини кўрсатиш учун кенг имконият яратиб бериш, вилоятдаги ўқув муассасалардаги талабалар ўртасидаги дўстлик ришталарини боғлаш ҳамда “Андижанка” жамоасига иқтидорли қизларни танлаб олишдан иборат эканлигини айтиш лозим.

Ўйинлар Андижон шаҳрининг Шўрбулоқ даҳасида жойлашган “Футболга ихтисослаштирилган мактаб-интернати”нинг сунъий қопламали майдонида бўлиб ўтди.

Бугун мусобақанинг финал босқич ўйинлари ўтказилиб, ғолиб жамоалар номи маълум бўлди. Унга кўра, олий таълим муассасалари ва касб-хунар коллежи талабалари иштирокидаги гуруҳида 1-ўринни Андижон давлат университети жамоаси, 2-ўринни – Қишлоқ хўжалик институти жамоаси, 3-ўринни эса Андижон машинасозлик институти жамоаси эгаллади.

Мактаб ўқувчилари ўртасида эса 1-ўринни – Хўжаобод тумани жамоаси, 2-ўринни – Улуғнор тумани жамоаси, 3-ўринни Жалолқудуқ тумани жамоаси эгаллади.

Мусобақанинг тақдирлаш маросими кўтаринки руҳда ўтказилиб, совриндор жамоалар Андижон вилоят  ҳокимлиги, Андижон вилоят футбол ассоциацияси, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Ёшлик ЖТСЖ ҳамда Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан қимматбаҳо совғалар ва дипломлар билан тақдирланди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика