
Ушбу мусобақа икки йўналишда олийгоҳлар ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси тасарруфидаги ўқув муассасалари ҳамда иккинчи йўналиш спорт мактаблари ўқувчи қизларининг футбол жамоалари ўртасида ўтказилмоқда.
Мусобақани ўтказишдан асосий мақсад вилоятда аёллар футболини яна ривожлантириш, вилоятдаги ўқув муассасалар талабалари ўртасида дўстлик ришталарини боғлаш ва “Андижанка” жамоасига иқтидорли қизларни танлаб олишдан иборатдир.
Жами 10та жамоа иштирок этаётган мусобақа 7 мартга қадар давом этади. Ғолиб ва совриндорлар ҳақида мусобақа якунлангандан сўнг хабар берамиз.

