UZ

Сўнгги янгиликлар

22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  0 21:56Ислом Исмоилов: "Провакацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  23 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2 21:00Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  226 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  2 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  26 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  403 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  41 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2

"Андижон" йиғинига икки нафар футболчи қўшилди Янгиликлар

"Андижон" йиғинига икки нафар футболчи қўшилди

Теглар :  Андижон
“Андижон”нинг Дукент шаҳарчаси, “Янгиобод” ўқув-спорт машғулот базасидаги тайёргарлик йиғини давом этмоқда.

Жамоа жойлашган қароргоҳда ҳамма шароитлар муҳайё бўлиб, барча эътибор фақат машғулотларга қаратилган.

Маълумот учун шуни ҳам қўшимча қилиб ўтишим керакки, бу ерда қиличбозлар, оғир атлетикачи, боксчилардан иборат Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам ўз йиғинларини ўтказишади. Шундан ҳам билиш мумкинки, шароитлар ва шуғулланиш учун мўлжалланган спорт иншоотлари аъло даражада. 

"Андижон" кунига икки маҳалдан машғулотлар ўтказяпти. Кеча куннинг биринчи ярмида бош мураббий футболчиларни ёпиқ манежда турли хил қизиқарли машқлар ёрдамида шуғуллантирди. Кечки пайтдаги машғулот эса стадион ҳудудида бўлиб ўтди. 

Мухлисларимизни таркибга янги қўшилаётган футболчилар қизиқтириши шубҳасиз. Бу сафар улар учун янгилик сифатида шуни маълум қила оламизки, кеча жамоа сафига иқтидорли ҳужумчи Бобур Фарҳодов қўшилди. 27 ёшли футболчи 2022 йилги чемпионатда “Сўғдиёна” ҳамда “Металлург” клубларида тўп тепган. 

Бундан ташқари, ўтган йилги мавсум бўйича "Андижон"нинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилган Илдар Маматказин ҳам клуб ихтиёрига етиб борди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика