«Андижон» янги мавсумда қайси стадионда ўйнаши маълум
11 янв 09:09
Янгиликлар
«Андижон» янги мавсумда қайси стадионда ўйнаши маълум
«Андижон» 2025 йилги мавсумни «Бобур арена» стадионида ўтказади.
Клуб стадион билан тузилган шартномани кеча — 10 январь куни Лига рўйхатидан ўтказди.
«Андижон» мавсумнинг иккинчи ярмидан эътиборан Чемпионлар лигаси II мусобақаси доирасидаги рақибларини ҳам «Бобур арена»да қабул қилиш учун ҳаракатни бошлаган. Бу масалада вилоят ҳокимлиги иш олиб бормоқда.
Шунга қарамай, Лига «Бобур арена» стадиони ҳаво айланиш тизими юзасидан ўз хавотирини билдиради. Стадион чими айнан август ва сентябрь ойларида муаммолар келтириб чиқариши мумкин. Парвариш талаб даражасида бўлган ҳолатда эса чим қолган ойлар давомида ўзининг яхши ҳолатини ушлаб тура олади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар