"Андижон" янги мавсум учун тайёргарликни бошлади
03 янв 22:08
Янгиликлар
"Андижон" янги мавсум учун тайёргарликни бошлади
“Андижон” олдиндан режалаштирилганидек бугун янги мавсум учун тайёргарликка киришди.
Футболчилар аввалига тиббий кўрикдан ўтди. Кечки пайт эса клуб қароргоҳида бош мураббий Александр Хомяков бошчилигида 2025 йилдаги илк машғулот ўтказилди.
Жамоамизга таклиф этилган ва шартнома имзолаган Дониёр Абдуманнопов, Валижон Раҳимов ва Олег Зотеев клуб ихтиёрига қўшилдилар.
Шунингдек, жисмоний тайёргарлик бўйича руминиялик мутахассис Аугустин Чирица ҳам "Андижон"даги ишини бошлади.
Селекция ишлари давом этмоқда ва бир қатор маҳаллий ҳамда легионер футболчилар билан музокаралар олиб бориляпти.
Эслатиб ўтамиз, 5 январь куни "Андижон" Тожикистонга жўнаб кетади ва машғулотлар ўша ерда давом эттирилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Фикрлар