"Андижон" тарихий натижа арафасида, Наманганда "Навбаҳор" "қирол". Шацких Бердиевни юта оладими?
07 мар 2024 14:00
Янгиликлар
"Андижон" тарихий натижа арафасида, Наманганда "Навбаҳор" "қирол". Шацких Бердиевни юта оладими?
- "Сўғдиёна" 3 йилдан бери "Металлург" майдонида ғалаба қозона олмаяпти. Жамоа сўнгги бор 2021 йилги мавсумда ортга ғалаба билан қайтган (2:0).
- "Пахтакор" 2 йилдан буён "Насаф"ни мағлуб эта олмаяпти. "Шерлар" охирги маротаба 2021 йил Питер Хюистра даврида рақибидан устун келган (1:0).
- Максим Шацких "Пахтакор" мураббийи сифатида ҳали "Насаф"дан 3 очко тортиб олишни уддасидан чиққани йўқ, 4 ўйин, 2 дуранг, 2 мағлубият.
- ОКМК 5 йилдан бери Наманганда ғалаба нималигини билаётгани йўқ. "Кончилар" охирги маротаба меҳмонда 2019 йил "Навбаҳор" устидан зафар қучган (1:0). Кейинги 4 учрашувда Қосимов шогирдлари фақат 1та гол урган, холос.

- "Андижон" 2-турда тарихий натижа қайд этиши мумкин. "Бургутлар" шу кунгача "қалдирғочлар"ни умуман юта олмаган. 26 та ўйиннинг 6 таси дуранг, 20 таси "Бунёдкор"нинг ғалабаси билан тугаган.
- "Динамо" Суперлига доирасида "Нефтчи"ни 7 йилдан бери юта олмаяпти. Самарқандликларнинг сўнгги ғалабаси 2017 йил юз берган (1:0).
- "Нефтчи" сўнгги бор "Динамо" майдонида 2015 йил ғалаба қозонган.
- "Сурхон" жамоаси "Қизилқум"ни сўнгги маротаба 2020 йилги мавсумда ютган (2:1).
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар