"Андижон" "Сурхон" ярим ҳимоячисини қўлга киритди

Sherzod Nurmatov
22 июл 2025, 15:20
Максим Шацких қўл остидаги "Андижон" жамоаси "Сурхон" футболчисини сафига қўшиб олади.

Гап "Сурхон" таянч ярим ҳимоячиси Муҳаммадюсуф Мирқодиров ҳақида бормоқда.

20 ёшли хавбек ушбу мавсум термизликлар таркибида 7 ўйинда қатнашди ва аксарият учрашувларни жароҳат туфайли ўтказиб юборди.

Аввалроқ "Эшитдик-да" рукни остида "Андижон" ҳужумчиси Рустам Турдимуродов фаолиятини "Сурхон"да давом эттириши ҳақида маълум қилган эдик.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›