UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  0 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  15 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  21 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

“Андижон”: Назорат ўйинларида дуранг ва мағлубият Янгиликлар

“Андижон”: Назорат ўйинларида дуранг ва мағлубият

Теглар :  Андижон
Андижонликлар кеча иккита назорат учрашувини ташкил этди.

Бахтиёр Ашурматов бошқарувидаги асосий жамоамиз Қувасойда “Цементчи” билан беллашди. Гарчи учрашув ўртоқлик мақомига эга бўлсада, ўйин шиддатга бой тарзда кечди. Қолаверса шу куни стадион ҳам ашаддий ишқибозлар билан гавжум бўлди. Аммо учрашувда нурсиз дуранг қайд этилди. 

27.02.2016

Назорат учрашуви.

“Цементчи” - “Андижон” 0:0

Қувасой. “Цементчи” стадиони.

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов.

“Цементчи”: Элдор Исабоев, Абдухолиқ Қурбонов, Жўрабек Якубов, Даврон Маматов, Оқилжон Маҳмудов, Азиз Маткаримов, Сардор Сотволдиев, Раҳматилло Мелибоев, Шукур Жумабоев, Нурлибек Таласбоев, Абдураззок Жўраев.

Захира: Илҳом Жуманов, Жамшид Қобулов, Алишер Файзуллаев, Муҳаммадсултон Фозилов, Элёр Мамасолиев, Сардор Суюнов, Баҳодир Қодиров.

“Андижон”: Хуршид Хўжаев, Иброҳим Раҳимов, Даврон Турсунов, Жавлон Гусейнов, Иқбол Бобохонов, Отабек Валижонов, Ғулом Ўрунов, Раббим Ҳасанов, Иброҳим Отахонов, Алишер Шоғуломов, Анвар Бердиев.

Захира: Акмал Турсунбоев, Турсунбой Ҳусанов, Бобур Акбаров, Азамат Исроилов, Фарҳод Бекмуротов, Тимур Васильев, Исломбек Исоқжонов, Абдумалик Абдуллаев.

Таркибдаги ўзгаришларга келадиган бўлсак, бир неча мавсум “Андижон” шарафини ҳимоя қилиб, мухлислар ёқимтойига айланиб улгурган Мирзакамол Камолов билан куни-кеча дўстона равишда ҳайрлашдик. Эндиликда футболчи ўзига янги жамоа топади. Камоловнинг келгуси фаолиятига омад тилаб қоламиз. 

Дарвоқе, бугун тушликдан сўнг  асосий таркиб аъзоларига қисқа муддатли таътил берилади. Таркибдаги ўзгаришлар ҳақида кейинроқ яна батафсил маълумот берамиз.  

Виталий Легай бошқарувидаги “Андижон” ёшлар жамоаси ҳам кеча сафарда назорат ўйинида иштирок этди. Биринчи лига иштирокчиси “Ёзёвон-Лочинлари” жамоасига қарши кечган баҳсда ёшларимиз 2:0 ҳисобида имкониятни бой берди. 

“Андижон” ёшлари таркиби шу куни қуйидаги кўринишда бўлди: Нодир Ашурматов, Шохруҳ Эргашев, Артур Маматказин, Дилмурод Маҳмудов, Жаҳонгир Исматов, Шохжаҳон Ҳасанов, Бахтиёр Қосимов, Салоҳиддин Салоҳиддинов, Фарруҳ Мирзаев, Шохсултон Парпиев, Хондамир Юлдашев. 

Иккинчи бўлимда таркиб ўзгарди: Баракатилло Исроилов, Рўзивой Абдуғаффоров (Маъмур Раҳимов), Аҳрор Ўктамов, Шояд Муллажонов, Бунёд Жакбаров, Алишер Абдувоҳидов, Аброр Комилов, Улуғбек Усмонов, Ҳотам Ҳайдаров, Шохжаҳон Нўъмонов, Аваз Олимжонов. 

Бугун ёшларимизга дам берилди. Эртадан футболчилар жамоа қароргоҳида йиғилади ва 6 март куни “Пахтакор” ёшларига қарши кечадиган баҳсга тайёргарлик кўради.    


"Андижон" ФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика