UZ

Сўнгги янгиликлар

09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  1 09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида имконият Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  1 09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  3 09:00U-17 Жаҳон чемпионати. Италия – Ўзбекистон 3:2  0 08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   5 08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  1 07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  4 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  12 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  33 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  33 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  4 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  13

"Андижон" клуби вакиллари Шаҳриҳонга бориб, фахрий футболчи ҳолидан хабар олди Янгиликлар

"Андижон" клуби вакиллари Шаҳриҳонга бориб, фахрий футболчи ҳолидан хабар олди

"Андижон" клуби бош директори Улуғбек Мирзаевнинг топшириғи ва кўрсатмасига биноан ҳолидан хабар олувчи фахрийлар рўйхати шакллантирилди.

"Бунда қаровсиз қолаётган, меҳрга муҳтож бўлганлари инобатга олинди.

Улар учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрланди. Шунингдек, ҳар бири учун моддий таъминот ҳам унутиб қўйилгани йўқ. 

Фахрийларни йўқлашда "Андижон" клуби вакили Абдулҳафиз Абдулҳамидовга "Андижон" футболида узоқ йиллар тўп тепган, мухлисларимизга яхши таниш бўлган фахрийлардан бири Ориф Маматказин ҳамроҳлик қилди.



Дастлабки манзил сифатида Шаҳрихонга бордик. У ерда фахрий футболчи – Аббос Турғунов бор. Айниқса, бу инсонни ёши улуғ мухлислар жуда яхши эслашади. Кўплаб шогирдларининг устози. Ҳаётини футболга бағишлаган. Андижон футболида ўзига хос ном қолдирган. Аббос акани тумандаги спорт мактабидан топдик. Суриштирганимизда, у кишини ўша ерда дейишди.


Айтилган жойга етиб борганимизда, янги йил арафасида байрам дастурхони ёзилган экан. "Андижон" клуби томонидан тайёрлаб қўйилган совға-саломлар тўпланганларнинг олдида, ширин хотиралар эсланган ҳолда, илиқ фикрлар айтилиб, Аббос Турғуновга топширилди. 

Албатта, бундай эътибордан у кишининг кайфияти янада кўтарилди ва ўз миннатдорчилигини изҳор қилди", – дейилади хабарда.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика