UZ

Сўнгги янгиликлар

03:07АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да минимал ҳисобда ғалаба қозонди  1 02:26"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламайди. Туринликларга МЮ форварди қизиқ эмас  0 00:40Роналду: "Агар "Манчестер Юнайтед" хўжайини бўлсам, ҳаммасини тўғирлайман"  3 23:42Роналду Саудия Арабистони чемпионатини Францияникидан кучли деб атади: "Лига 1да фақат ПСЖ бор, қолганлар ҳеч нарса эмас"  15 23:00Беллингем Globe Soccer Awards томонидан йил хавбеки деб топилди  1 22:38Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди  5 22:32Globe Soccer Awards. Винисиус йилнинг энг яхши футболчиси  0 22:27Ямал Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши ёш ўйинчисига бериладиган мукофотни олди  0 22:17Араб Кўрфази кубоги. ЖЧ саралашидаги рақибларимиз бўлмиш Қатар ва БАА гуруҳ босқичида қолиб кетишди  1 21:48Эрон Про лигаси. "Персеполис" иродали тарзда ғалабага эришди, Ўруновдан ассист  1 21:36Роналду Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчисига бериладиган Globe Soccer Awards мукофотини олди  17 21:05"Реал" "Ливерпуль"ни расман огоҳ этди  8 20:34Феликс Туркияга йўл олиши мумкин?  0 20:04Аморим: "МЮ мураббийи ҳеч қачон ўзини хавфсиз ҳис қила олмайди"  1 19:37Расман: "Насаф"дан илк "юриш", Умарбек Эшмуродов қайтди  14

«Андижон» жамоаси бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев билан кичик интервью Янгиликлар

«Андижон» жамоаси бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев билан кичик интервью

"Андижон" матбуот хизмати жамоа бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев билан кичик интервью ташкил этди.

- Таркибни кучайтириш борасида мухлислар кўп сўрашмоқса. Таркибга ўзбекистонлик номдор футболчилар ҳам келадими?

- Номдор футболчиларнинг нархи баланд, уларга маолиявий холатимиз тўғри келади ҳам, аммо биз маблағларни тўғри сарфламоқчимиз. Мисол учун, ушбу маблағларни ёш футболчилар учун сарфлаяпмиз. Битта номдор футболчидан кўра учта ёш футболчи ёки тажрибаси бор легионерга эътибор қаратяпмиз. Тўғриси номдор футболчилар эмаску, аммо ўзига яраша номи бор футболчилар ушбу йиғинга жалб қилиниши режада бор. Аммо, барибир ҳаммани ҳам «футболчи номдор экан» деб таркибга жалб этавермайман, негаки ўзимга яраша ўйин услубим ва фалсафам бор. Мисол учун номдор футболчи менинг ўйин услубимга тўғри келмас ёки жамоанинг ички мухитига тўғри келмаслиги мумкин.


- Мухлислар ушбу мавсум жамоамиздаги ўзгаришлардан сўнг, натижада ва ўйинларда бошқача «Андижон»ни кўришни интизорлик билан кутишмоқда. Мухлисларга нима дея оласиз ва нима вада бера оласиз?

- Жамоага мухлислик қилишларини сўраб қоламан. Мен дойим яхши нийят қилишни яхши кўраман. Жамоа раҳбарияти ушбу мавсумда «Андижон» унталикка киришини вазифа қилиб қўйган. Аммо менинг ўзимни мақсадим жамоани еттиликка олиб чиқиш. Балким, мавсум давомида иштаха очилиб, яна ҳам ёрқин, ўйин услуби ўзгача бўлган «Андижон»ни кўришади. Аммо, жамоа шакилланиши ўз-ўзидан бўлиб кетмайди. Барчаси босқичма-босқич амалга оширилади, лекин лигада қолиш учун курашадиган «Андижон» бўлмайди, бу аниқ, чунки раҳбарият ўнинчи ўринни вазифа қилиб қўйган. Аммо биз мураббийлар штаби ўзимиз учун камида еттинчи ўринни мақсад қилиб қўйганмиз. Худо хохласа жўжани кузда санаймиз. Ўшанда мени ишимга ҳам жамоанинг ўйинига ҳам мухлислар ўзлари бахо беришади. Фақат мухлислар бизни қўллаб қувватлаб туришда давом этишини ва ишонишини сўраб қоламан. Тўғри, мухлисларни ҳам тўғри тушиниш керак, сабаби бўлаётган ўртоқлик учрашувларидаги мағлубиятлардан хавотирга тушишмоқда, аммо мен хавотирда эмасман, сабаби жамоа мағлубиятга учраса кўп хато ва камчиликлар кўринмоқда. Ҳозир шу камчиликларни кўриб, бартараф этган яхши. Шунинг учун ўртоқлик учрашувларидаги мағлубиятлардан хулоса чиқармасликларини сўраб қолардим.


- Мухлислар «Отабек Ғуломхўжаев раҳбарият имкон қилиб берса ҳам катта трансфер амалга оширмаяпти, футболчилар сотиб олмаяпти» дея норозилик билдирмоқда. Сиз бунга нима дея оласиз?

- Аввало, биринчидан: раҳбарият йўқ бўлиб кетаётган жамоани сақлаб қолди. Иккинчидан: жамоани ҳамон қарзларини тўлаб келишмоқда. Оллоҳга шукур ҳозирда, Тошкентда замонавий мехмона ва яхши ўйингоҳларда тайёргарликларни давом эттирмоқдамиз.

Махаллий футболчилардан 11та футболчини йиғиб бўлмайди. Йилдан йилга икита, учта, тўртта махаллий футболчилар қўшилиб борилади, бу босқичма-босқич амалга оширилади. Аввало тизим яратиб олиш керак. Шундан сўнг, 3-4та Андижонлик ёш футболчилар ва тажрибали футболчилар ёнига бошқа номдор футболчиларни ҳам жалб қиламиз. Раҳбариятимиз шаройит яратиб бермоқда, шунинг учун нархи ҳам хамёнбоб ва сифати ҳам яхши футболчи жалб этиш керак. Ва шу ўйинчилар қаторида Андижонлик футболчиларни ҳам шакллантирамиз. Мақсад Андижонда йиллар давомида бўлмаган тизимни йўлга қўйиш. Болалар футболидан тортиб бош жамоагача !

Тўғри, раҳбарият имкон қилиб бермоқда. Балким «футболчилар жалб қилинмаяпти» деган гаплар мухлислар томонидан нотўғридир. Баъзи футболчиларни эълон қилмаётганимизни сабаби, футболчиларни бошқа жамоалар олиб кетишмоқда. Тўғриси, Андижонда бўлиб ўтган қарздорликлар, йиллар давомида футболчиларга ойлик маошлари ўз вақтида тўланмаганлиги сабаб янги футболчиларни жалб қилишда маълум бир қийинчиликларга дуч келинмоқда. Худо хохласа мавсум давомида мухлислар яхши жамоа шакилланганини кўришади.


 -Келиши кутилаётган легионерлар жамоа таркибига қачон келиб қўшилади?

- Келиши кутилаётган легионерлар ушбу йиғинда жамоага келиб қўшилади. Улар орасида тайёр шартномага келадиган легионерлар ва кўрик учун келадиган легионерлар ҳам бор. Барчаси яқин кунларда расмий саҳифалар орқали эълон қилинади. 


- Эдгар Бернхардт машғулотларда кўринмай қолди, ҳозир у қаерда?

- Эдгар оилавий масаласи туфайли биздан 4-5 кунга рухсат олди ва ҳозирда ўз юртида бўлиб турипди. Эдгар ушбу хафтанинг охирида жамоага келиб қўшилади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика