
Бўлажак баҳс ҳар икки жамоа учун ҳам олий лигада қолиш тақдирини ҳал қилади. Шу боис сафардаги ўйинда жамоамиз учун мухлислик ниҳоятда муҳимдир. Шу муносабат билан «Андижон» ишқибозлар клуби эртага соат 13:00да «Соғлом авлод» стадионида ўзининг навбатдан ташқари йиғилишини ўтказади. Унда «Обод» билан ўйиндан олдин тайёргарлик ва сафарга қай тартибда бориб-келиш масалалари ҳал этилади.
Шу боис ишқибозлар клубига аъзо бўлган мухлисларни эртанги йиғилишга таклиф этиб қоламиз.
«Андижон» ФК ишқибозлар клуби.