UZ

Сўнгги янгиликлар

22:39АПЛ. "Манчестер Сити" "Ньюкасл" майдонида меҳмон бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  1 22:29Ботирали Эргашев: "Ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бўлмайди"  1 22:15Ла Лига. "Барселона" "Камп Ноу"га қайтишини йирик ғалаба билан нишонлади, Ферран Торресдан дубль!  36 22:07Қувондиқ Рўзиев: "Икром билан яқин дўстмиз. Ҳиссиётларимизни ушлаб тура олмадик"  1 21:58АПЛ. "Ноттингем Форест" "Ливерпул"ни тор-мор этди, "Фулхэм" "Сандерленд"дан устун келди ва бошқа натижалар  22 21:46Жамшид Искандеров: "Бир ҳафтада иккита кубок кўтариш ёқимли"  7 21:31Бундеслига. "Бавария" 2 та гол ўтказиб, 6 та гол урди, "Боруссия Д"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  3 21:24Виталий Левченко Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббий бўлди  6 20:51Манба: "Нефтчи" футболчилари бугунги ғалаба учун 3 ҳисса мукофот пули, чемпионлик учун машина ва хонадонга эга бўлади  18 20:15Максим Шацкихнинг янги жамоаси маълум  16 19:36АПЛ. "Челси" меҳмонда ишончли ғалабага эришди   7 18:47"Истиқлол" — йил стадиони!  11 18:39Алишер Одилов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Бугун бутун водий бирлашди"  12 18:20Илёс Зейтуллаев: "Бешинчи ўринни олиш учун узоқ йўлни босиб ўтдик"  3 18:15Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони  251

“Андижон” ФК ва АДУ ўртасида ўзаро меморандум имзоланди Янгиликлар

“Андижон” ФК ва АДУ ўртасида ўзаро меморандум имзоланди

Теглар :  АндижонАДУ
“Андижон” футбол клуби раҳбарияти ташаббуси билан яқинда Андижон Давлат Университетида жамоа вакиллари ва талабалар ўртасида учрашув ташкил этилди.

Унда Вилоят футбол ассоциацияси, “Андижон” футбол клуби раҳбарияти, футболчилар ҳамда Андижон Давлат Университетининг ректор, декан, устоз ва талабалари иштирок этди.

Маълумки, “Андижон” футбол клубининг бир қатор ўйинчилари илгари айнан ушбу олий даргоҳда таълим олган ва бугунги кунда ҳам университетда бир нечта футболчи талабаларимиз мавжуд.

Мазкур учрашувни ташкил этишдан кўзланган мақсад, “Андижон” футбол клуби ва АДУ ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда икки томонламалик фойдали лойихаларни амалга ошириширдир.

“Андижон” футбол клуби раҳбарияти олий даргоҳга ташриф буюрар экан, меҳмонларни университети ректори Акромжон Юлдашевнинг шахсан ўзи кутиб олди ва ташрифдан мамнун эканлигини яшириб ўтирмади.

Конферения залида ташкил этилган очиқ суҳбат жараёнида Вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти Бекзодбек Каримов, “Андижон” футбол клуби вице-президенти Маъруфжон Абдисаломов, “Андижон” ФК бош директор ўринбосари Ариф Маматказин, бош мураббий Александр Хомяков ва жамоанинг фахрий футболчиси, бугунги кунда АДУ талабаси бўлган Иброҳим Отахонов тадбирда сўз олиб, ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўз навбатида университет ректори А.Юлдашев ҳам жамоа фаолиятига бефарқ эмаслигини, ҳар бир учрашувда қўллаб-қувватлаб, муваффақиятга эришилганида қувонаётганини яшириб ўтирмади.

АДУ талабалари ҳам тадбирда ўзига берилган имкониятдан унумли фойдаланиб, бош мураббийга турли саволлар ва тилакларини билдириб ўтганини айтиш лозим.

Мазкур учрашув чоғида “Андижон” ФК ва Андижон Давлат Университети ўртасида ўзаро меморандум имзоланди. Унда ҳар икки томон бир қатор йўналишлар бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Хусусан, “Андижон” ФК ва вилоят футбол ассоциациясининг амалий кўмаги билан келаси йил вилоят биринчилигида университет жамоаси иштирок этадиган бўлди.

Учрашув сўнггида “Андижон” футбол клуби вице-президенти Маъруфжон Абдисаломов клуб рамзи туширилган бир қатор эсталик совғаларини жамоа номидан Андижон Давлат Университети ректори Акромжон Юлдашевга тақдим этди.

Ўз навбатида университет номидан ҳам ректор А.Юлдшаев “Андижон” ФК вице-президенти М.Абдисаломовни мамлакатимизда спортни, хусусан футболни ривожлантиришда қўшиб келаётган хиссаларини доимо юксак қадрлашини ифода этиб, махусус диплом билан тақдирлади.

Тадбир шу тариқа самимий ва ишчан рухда якунига етди.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика