UZ

Сўнгги янгиликлар

11:45"Бенфика" президенти Руй Кошта "Реал" вакили билан жанжалда иштирок этди  0 11:34Назорат учрашувлари. "Андижон" мағлубият, "Сурхон" ғалаба, "Бунёдкор" дуранг билан Туркия йиғинини якунлади  0 11:20Моуринью учун "Реал" ноқулай рақибга айланмоқда: "Special One"да 7 ўйинда 5 та мағлубият  0 10:48"Ювентус" 67 йилдан кейин илк бор Еврокубок ўйинида 5 та гол ўтказиб юборди  2 10:20"У энди ҳеч қачон футбол ўйнамаслиги керак". Мбаппе — "Бенфика" ўйинчиси ҳақида  5 09:53Грузия чемпионатининг иккинчи рақамли тўпурари Ўзбекистон Пролигасида ўйнаши мумкин  0 09:25Винисиус иккинчи ўринга кўтарилиб олди  9 08:57"Насаф"нинг яна бир асосий футболчиси "Навбаҳор"га ўтиши мумкин  11 08:30Жанлука Престианни Винисиус Жуниорнинг ирқий айбловларига жавоб берди   6 08:04"Андижон" яна бир Осиё чемпиони билан шартнома имзолади  2 07:58Жозе Моуринью кечаги учрашув ҳакамига кескин айблов қўйди  11 07:34Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди  20 03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  6 03:05ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди  149 02:49ОЧЛ 2. "Истиқлол" жавоб учрашувида ҳам "Ал Ҳуссайн"га ютқазиб, мусобақани тарк этди  0

“Андижон” ФК ва АДУ ўртасида ўзаро меморандум имзоланди Янгиликлар

“Андижон” ФК ва АДУ ўртасида ўзаро меморандум имзоланди

Теглар :  АндижонАДУ
“Андижон” футбол клуби раҳбарияти ташаббуси билан яқинда Андижон Давлат Университетида жамоа вакиллари ва талабалар ўртасида учрашув ташкил этилди.

Унда Вилоят футбол ассоциацияси, “Андижон” футбол клуби раҳбарияти, футболчилар ҳамда Андижон Давлат Университетининг ректор, декан, устоз ва талабалари иштирок этди.

Маълумки, “Андижон” футбол клубининг бир қатор ўйинчилари илгари айнан ушбу олий даргоҳда таълим олган ва бугунги кунда ҳам университетда бир нечта футболчи талабаларимиз мавжуд.

Мазкур учрашувни ташкил этишдан кўзланган мақсад, “Андижон” футбол клуби ва АДУ ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда икки томонламалик фойдали лойихаларни амалга ошириширдир.

“Андижон” футбол клуби раҳбарияти олий даргоҳга ташриф буюрар экан, меҳмонларни университети ректори Акромжон Юлдашевнинг шахсан ўзи кутиб олди ва ташрифдан мамнун эканлигини яшириб ўтирмади.

Конферения залида ташкил этилган очиқ суҳбат жараёнида Вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти Бекзодбек Каримов, “Андижон” футбол клуби вице-президенти Маъруфжон Абдисаломов, “Андижон” ФК бош директор ўринбосари Ариф Маматказин, бош мураббий Александр Хомяков ва жамоанинг фахрий футболчиси, бугунги кунда АДУ талабаси бўлган Иброҳим Отахонов тадбирда сўз олиб, ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўз навбатида университет ректори А.Юлдашев ҳам жамоа фаолиятига бефарқ эмаслигини, ҳар бир учрашувда қўллаб-қувватлаб, муваффақиятга эришилганида қувонаётганини яшириб ўтирмади.

АДУ талабалари ҳам тадбирда ўзига берилган имкониятдан унумли фойдаланиб, бош мураббийга турли саволлар ва тилакларини билдириб ўтганини айтиш лозим.

Мазкур учрашув чоғида “Андижон” ФК ва Андижон Давлат Университети ўртасида ўзаро меморандум имзоланди. Унда ҳар икки томон бир қатор йўналишлар бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Хусусан, “Андижон” ФК ва вилоят футбол ассоциациясининг амалий кўмаги билан келаси йил вилоят биринчилигида университет жамоаси иштирок этадиган бўлди.

Учрашув сўнггида “Андижон” футбол клуби вице-президенти Маъруфжон Абдисаломов клуб рамзи туширилган бир қатор эсталик совғаларини жамоа номидан Андижон Давлат Университети ректори Акромжон Юлдашевга тақдим этди.

Ўз навбатида университет номидан ҳам ректор А.Юлдшаев “Андижон” ФК вице-президенти М.Абдисаломовни мамлакатимизда спортни, хусусан футболни ривожлантиришда қўшиб келаётган хиссаларини доимо юксак қадрлашини ифода этиб, махусус диплом билан тақдирлади.

Тадбир шу тариқа самимий ва ишчан рухда якунига етди.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика