UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  3 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  2 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  130 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   8 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  1 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0

"Андижон" бош мураббийи: "Йиғин чоғида натижа муҳим аҳамиятга эга эмас" Янгиликлар

"Андижон" бош мураббийи: "Йиғин чоғида натижа муҳим аҳамиятга эга эмас"

Кеча “Андижон” клуби “Злин” (Чехия) ва “Шахтёр”га (Қозоғистон) қарши назорат учрашувларида қатнашди.

Жамоа дастлаб 0:2 ҳисобида ютқазган бўлса, иккинчисида 2:0 натижаси билан ғалаба қозонди. Жамоа бош мураббийи Александр Хомяков мазкур ўйинлар хусусида клуб матбуот хизматига таассуротлари билан ўртоқлашди.

“Ушбу йиғин чоғида натижа муҳим аҳамиятга эга эмас. Ўйинга мазмун олиб кириш, машғулотлардаги ишланмаларни амалга ошириш муҳим саналади. Афсуски, биринчи ўйинда ишланмаларимизнинг ҳеч қайсиси ўхшамади, пассив ҳаракатландик. Ҳужумлар ташкил қилишда оқсадик. 90 дақиқа давомида бор-йўғи бир маротаба бурчак тўпи ишладик. Умумий олганда, ҳеч нарса ўхшамади. Рақиб биздан кучли кўринди ва шунга яраша ғалаба қозонди. 

Иккинчи ўйинда эса биринчи учрашувдан фарқли ўлароқ хоҳиш ва ирода борлигини кўрдим. Бир қанча ишланмаларни амалда қўлладик. Кўплаб вазиятлар ярата олдик. Яна айтаман, ҳозир натижа муҳим эмас. Қандай йўналишда ишлаётган бўлсак, уни яхшилашга ва ўз ўйинларимизни йўлга қўйишга ҳаракат қиляпмиз”, – деди Хомяков.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика