UZ

Сўнгги янгиликлар

11:49"Манчестер Сити" стадион ёнида де Брюйне ҳайкали ўрнатилади  0 10:51Беллингем фаолиятини Германиянинг ТОП жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  1 10:23Уч нафар ҳужумчи ёзда “Ливерпул”ни тарк этиши мумкин  8 10:04Суперлига 11-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Шавкат Насибуллаев бошқаради  2 09:57“Реал Мадрид“нинг Родригонинг ўрнига “Барселона“ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчини сотиб олмоқчи  15 09:30“Арсенал“ ва “Челси“ 80 миллион фунтлик футболчи учун курашмоқда  1 09:03Вирцдан воз кечган “Ман Сити“нинг ёзги трансфер мақсади маълум  1 08:36“Реал Мадрид“ етакчиси операция қилинади ва келаси мавсумнинг бошини ўтказиб юборади  7 08:09Гвардиола ғалати сабаб туфайли “Ман Сити“ни тарк этиши мумкинлиги маълум қилди  17 07:45Sofascore. Жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган Ғаниев неча баҳо олди?  6 07:18Ўзбекистон кубоги. Бугун гуруҳ босқичи якунланади  0 02:00АПЛ. "Манчестер Сити" "Борнмут"ни мағлубиятга учратиб, ЕЧЛ йўлланмасини деярли ҳал қилди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  34 00:35Эмилиано Мартинес икки топ-клуб қизиқишлари доирасида  2 00:13"Атлетико" президенти 3-ўрин ҳақида: "Бу фалокат!"  12 23:45"Барселона" асосий трансфер мақсадини белгилаб олди  12

“Андижон” Бахтиёр Ашурматов билан дўстона хайрлашди Янгиликлар

“Андижон” Бахтиёр Ашурматов билан дўстона хайрлашди

“Бунёдкор” билан ўйиндан сўнг жамоа аъзоларига бир кунлик дам берилганди.

Бугундан яна футболчилар жамоа қароргоҳида йиғилди. Тушликдан сўнг мажлислар залида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Уни Андижон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Нишонов Муҳаммаджон Содиқжонович олиб борди. Йиғилишдан кўзланган мақсад, мураббийлар штабида юз берган ўзгаришларни футболчиларга маълум қилиб, биринчи давранинг қолган иккита ўйинида ижобий натижа қайд этиш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек йиғилишда "Андижон" клуби вице-президенти Абдисоломов Маъруфжон Жамолдинович ҳам сўз олиб, йигитларга бўлган ишончи юқори эканлигини билдирди ва яқин орада қийин вазиятдан чиқиб кетишини таъкидлади.

Футболчилардан эса Анвар Бердиев, Иброҳим Отахонов ва Турсунбой Ҳусанов ҳам ўз фикрларини билдириб, раҳбарият томонидан барча шароитлар яратиб берилаётганини айтиб, шунга монанд майдонда жиддий курашиб, қуйи поғоналардан жамоани олиб чиқиб кетишга харакат қилишларини таъкидлади.

Бунгача жамоа бош мураббийи сифатида фаолият юритган Бахтиёр Ашурматов билан клуб дўстона равишда хайрлашишга қарор қилди. Шу ўринда Бахтиёр Аъзамовичга ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирган холда, кейинги фаолиятига омад тилаб қоламиз.

Эндиликда вақтинчалик бош мураббий сифатида Виталий Легай иш олиб борадиган бўлди. Бунгача “Андижон” ёшлар жамоасида самарали фаолият юритиб келган маҳаллий мутахассисга яна бир андижонлик мураббий Ориф Маматказин вақтинчалик ёрдам бериб боради. Дарвозабонлар билан эса Сервер Эсетов ишлайдиган бўлди. Ушбу мураббий учун “Андижон” жамоаси бегона эмас. Боиси Эсетов илгари футболчи сифатида маълум муддат “бургутлар” шарафини ҳимоя қилган ва ўтган йили айнан жамоада дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият юритганди.

“Андижон” ёшлар жамоаси билан эндиликда Ёдгор Хурхонов иш бошлайдиган бўлди. Бунгача вилоят футбол лицей-интернатида ёш болаларга устозлик қилиб келган Хурхоновни ҳам ўз вақтида футболчи сифатида “Андижон” шарафини ҳимоя қилганини айтиб ўтиш керак. Унга Расул Раҳмонов ёрдам беришда давом этади. Оғир жарохат сабаб футболчилик фаолиятига якун ясашга қарор қилган Раҳмонов мана бир неча ойдан буён “Андижон” ёшлар жамоасида ёрдамчи мураббий сифатида ишлаб келмоқда.

Бугун “Андижон”нинг кечки машғулоти янги мураббийлар штаби қўли остида ўтганини айтиш лозим. Эслатиб ўтамиз, олий лиганинг навбатдаги турида жамоамиз шанба куни Тошкентнинг “Обод” клубини қабул қилади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика