UZ

Сўнгги янгиликлар

12:51Дунёнинг энг кучли футбол лигалари эълон қилинди. АПЛга қайси лига рақобатчи?  3 12:26Англия терма жамоаси тарихда илк бор Африка жамоасига мағлуб бўлди  3 12:02ЖЧ саралаш учинчи босқич якунлари. Тўртинчи босқич қачон бўлади?  11 11:36Доннарумма ПСЖни тарк этиши мумкин. Клуб янги шартнома бўйича келишувга эриша олмади  6 11:02“Бавария“ Испания МТЖ аъзосини сотиб олмоқчи  0 10:36“Бетис“ Антони бўйича МЮга таклиф билан чиқди  0 10:10“Бавария“ футболчиси фаолиятини “Ал Насср“да давом эттириши мумкин  0 09:45“Интер“нинг клублар ўртасидаги ЖЧга қайдномаси маълум  1 09:17Саудия Арабистонликлар яна бир топ мураббийни лигага олиб келишмоқчи  2 08:49“Ювентус“ мураббий борасида бир қарорга келди  1 08:20ПСЖ 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 07:52Трнет Александер-Арнольднинг “Реал“даги рақами маълум  5 07:25АПЛ жамоаси Родриго билан музокараларни бошлади  4 00:30Неъматилло Қуттибоев: "Омад сабабли ғалаба қозондик деб ўйлайман"  0 00:15Гёкереш "Спортинг" учун бошқа ўйнамаслигини маълум қилди. Клуб футболчига берган ваъдасини бажармаган  5

"Андижон" - "Антальяспор": Стратегик ривожланишнинг туркча модели ёхуд Европа томон эшикларнинг очилиши Янгиликлар

"Андижон" - "Антальяспор": Стратегик ривожланишнинг туркча модели ёхуд Европа томон эшикларнинг очилиши

"Андижон" клубидан халқаро алоқаларни ривожлантиришга қаратилган навбатдаги юриш.

Ривожланиш иштиёқида ёнаётган “Андижон” Анталиядаги йиғинидан фойдаланиб, Туркия Суперлигаси қатнашчиси – “Антальяспор” клуби билан ҳамкорлик қилиш бўйича дастлабки амалий қадамни ташлади. 

Клуб бош директори Улуғбек Мирзаев бошчилигидаги “Андижон” делегациясини “Антальяспор” бош менежери Ферда Раманли, бош координатор Абдуллоҳ Сарачоглу, “Фанатик тур” компанияси мудири Ҳоқон Онкур ва маркетинг менежери Серап Атмаса хоним жуда илиқ қарши олдилар.

“Анталияга хуш келибсизлар. Мурожаат қилганинглардан хурсанд бўлдик. Биз учун Ўзбекистон янги бир бозор ва янги футбол мамлакати. “Андижон” ривожланишни хоҳлаётган клуб эканидан мамнунмиз. Бугун танишув амалиёти ва қандай ёрдам керак бўлса, биз тайёрмиз”, - деди жаноб Раманли. 


Ўз навбатида Улуғбек Мирзаев қабул учун миннатдорчилик билдирди ва бошланажак ҳамкорлик икки томон учун ҳар томонлама қулай ҳамда фойдали бўлишига ишончи комил эканини билдирди ва бир қатор муҳим масалалар билан ўзаро фикрлар алмашилди.      

Аввало жараён “Антальяспор” клуби футбол академиясини яқиндан танишиш билан бошланди. Болалар учун яратилган шароитлар, уларни тарбиялашда нималарга эътибор қаратилаётгани, озиқ-овқат масаласи, мураббийлар билими ва яна бошқа иш йўналишлари бўйича барчаси кўрсатилди ҳамда маълумотлар берилди. “Антальспор” футбол академиясига 3-4 ёшдан болаларни қабул қилиш бошланади. Аввалига гимнастика билан шуғуллантиришади ва кейин аста-секинлик билан футбол ўрганиб борилади. Улар учун ойига 25 доллардан бадал пули бор.

Шунингдек, бизга клуб бош скаути Аднан Гулек таништирилди. Собиқ футболчи “Антальяспор”да муҳим кадрлардан бири саналади. Ўз навбатида Улуғбек Абдусатторович март ойида Ўзбекистонда U-20 Осиё чемпионати бўлиб ўтишини ва бизда иқтидорли ёшлар кўплигини айтиб, мусобақани кузатиш учун таклиф қилди. Бу эса Аднан Гулекда катта қизиқиш уйғотди.   

Кейин академия директори Седат Қорабуқ билан танишдик. У киши академия ҳақида янада тўлиқ маълумотларни берди ва Улуғбек Мирзаев ўз навбатида академия директорига ҳам март ойида юртимизда U-20 Осиё чемпионати ўтказилиши ва унда селекция бўйича қатнашиш имконияти борлигини айтиб таклиф қилди. Шунингдек, ушбу терма жамоамизда “Андижон” вакили Шерзод Эсонов ҳам тўп сураётгани алоҳида таъкидланди. Рости, улар бўлажак Осиё чемпионатини яхши эслаб қолдилар. 

Анталия марказидаги ягона футбол мактаби “Антальяспор” марказий футбол мактабидир. Ушбу футбол мактаблари “Антальяспор” томонидан тузилмага киритилган ва битта марказдан назорат қилинади. 

Қолаверса, клуб музейи ҳам барпо этилган бўлиб, клуб ташкил этилганидан бошлаб шу давргача бўлган ҳар 10 йилликнинг алоҳида расмлари бор. Қўлга киритилган Кубоклар учун алоҳида жой ҳам барпо қилинган. 

Маълумот учун, “Антальяспор” 1966 йилда ташкил топган. Бундан ташқари, кутубхона ҳам мавжуд. Академияда U-9 дан U-19 гача жамоалар бор ва уларнинг ҳар бири учун алоҳида хоналар ажратилган. 

Давоми бор...

Абдулазиз Искандарлов

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика