UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15Суперлига. "Андижон" - "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  14 17:31Куртуа қайтди. "Реал" асосий таркиби эълон қилинди  3 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  10 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 16:30"Арсенал" - "Борнмут"  1 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  5 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  6 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  9 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  25 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  12 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   24

"Андижон академия SGS" жамоаси хориж йиғинида Янгиликлар

"Андижон академия SGS" жамоаси хориж йиғинида

"Андижон футбол махорат мактаби"нинг U-16 жамоаси олдинда турган ўзи иштирок этадиган барча мусобақаларга астойдил тайёргарлик кўрмоқда.

Шохруҳ Ишанов бош мураббийлигидаги "Андижон академия SGS" жамоаси куни-кеча хорижда йиғин ўтказиш мақсадида қўшни Тожикистон давлатига жўнаб кетди.

- Мазкур йиғинни ташкил этишдан мақсад энг аввало ёш футболчиларимизнинг дунё қарашини янада ижобий томонга ўзгартириш. Қолаверса бўлажак мусобақаларга пухта тайёрланиш ҳамдир. Тожикистонда 1-15 август кунлари кунига икки маҳалдан машғулот олиб бориш ва бу йиғин мобайнида табиийки энг камида учта кучли рақибларга қарши синов-назорат ўйинларини ташкил этишни режалаштирганмиз. Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрига етиб келганмиз. Бахористон спорт қароргоҳига жойлашдик. Барча қулайликларга эга. Овқатланиш бўйича ҳам ҳозирча муаммога дуч келмадик. Қўл остимиздаги футболчилар ҳам астойдил тер тўкмоқда. Хамманинг кайфияти юқори.

Бу ерга ёрдамчи мураббийларим Лочин Гулдаев, Нозим Муллаохунов ва Асилбек Азизов ҳам келган. Улар билан биргаликда астойдил ишлаб, шогирдларимизнинг ўсиши учун бор билим махоратимизни ишга соляпмиз - дейди "Андижон-Академия SGS" жамоаси бош мураббийи Шохруҳ Маратович.

Эслатиб ўтамиз,  мазкур жамоа ўтган йили Наманган шаҳрида ўтказилган академиялар ўртасидаги Республика чемпионатида ғолибликни қўлга киритиш билан бирга илк бор ташкил этилган Суперкубок соҳиби ҳам саналади.



Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика