Андер Эррера: "Тухель менга ван Гални эслатяпти"
23 мар 2020 21:57
Янгиликлар
Андер Эррера: "Тухель менга ван Гални эслатяпти"
ПСЖ ярим ҳимоячиси Андер Эррера парижликлар устози Томас Тухель ҳамда "Манчестер Юнайтед" собиқ устози Луи ван Гални солиштирди.
"Умуман олганда Томас Тухель менга ван Гални эслатмоқда. Иккиси ҳам позицион футболни ёқтиради.
Тухель бошқа мураббийлардан ажралиб турмайди. Масалан Марсело Бьелса ҳужумкор футбол тарафдори ва унинг жамоасида бўлсангиз, доимо ҳаракат қилишингиз керак", - деди Эррера.
Испаниялик футболчи 2011-2013 йиллар давомида Бьелса қўл остида "Атлетик"да ўйнаган. 2014-2016 йилларда эса "Манчестер Юнайтед"да ван Гал қўл остида майдонда ҳаракат қилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Фикрлар