Анчелоттининг рад жавобидан сўнг Бразилия терма жамоаси мураббийлигига асосий номзод ўзгарди
30 апр 12:57
Янгиликлар
Анчелоттининг рад жавобидан сўнг Бразилия терма жамоаси мураббийлигига асосий номзод ўзгарди
Жорже Жезуш Бразилия терма жамоаси мураббийлигига асосий номзодга айланди.
70 ёшли португалиялик мутахассиснинг "Ал Ҳилол" билан шартномаси 2025 йил июнь ойида тугайди.
Карло Анчелотти билан келишув амалга ошмагач, Бразилия футбол конфедерацияси (CBF) эътиборини Жезушга қаратди.
Globo маълумотларига кўра, "Реал Мадрид" Анчелоттига шартномасининг қолган бир йили учун компенсация тўлаши кутилган эди. Бироқ Анчелотти CBF билан оғзаки келишувга эришганини билган "Мадрид" президенти Флорентино Перес компенсация тўлашдан бош тортди. Натижада, CBF Анчелотти билан музокараларни тўхтатди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар