Анчелотти: "Ювентус"га қарши баҳс учун таркиб танлаш - мен учун бош оғриғи"

Aslanov Jasurbek
27 сен 2018, 13:58
"Наполи" бош мураббийи Карло Анчелотти "Ювентус"га қарши бўладиган А Сериянинг еттинчи тур учрашуви учун таркиб танлаш қийин бўлишини айтди.

"Тўғрисини айтсам, шанба кунги баҳс учун таркиб танлаш мен учун ҳақиқий бош оғриғи, чунки "Парма" билан ўйнаган футболчилар асосий таркибга муносиблигини исботлашди, "Торино" билан майдонга тушганлар ҳам шундай.

Шаҳардагиларнинг футболга бўлган меҳри туфайли "Наполи"ни танладим. Ўзгаришлар киритишга ҳаракат қиляпмиз ва ҳозирча бу фойда бермоқда" - дейди Анчелотти.

"Ювентус" ва "Наполи" ўртасидаги учрашув 29 сентябрь куни туринликларнинг уй аренасида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›