

"Эвертон" таркибни кучайтирмоқчи. Уларнинг асосий мақсади - "Лилль" ҳимоячиси Габриэл Магальяэс ва "Наполи" ярим ҳимоячиси Аллан.
Бундан ташқари, мураббий Карло Анчелотти Тиаго Силвани таклиф қилмоқчи. Агар 35 ёшли бразилиялик ПСЖ билан шартномасини янгиламаса, "Эвертон" уни сотиб олишга интилади.

Силванинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2020 йил 30 июнда тугайди.



