UZ

Сўнгги янгиликлар

Анчелотти: "Ошириб юборманглар, биз чемпионликка кураша олмаймиз" Янгиликлар

Анчелотти: "Ошириб юборманглар, биз чемпионликка кураша олмаймиз"

"Эвертон" бош мураббийи Карло Анчелотти жамоасининг АПЛ чемпионлиги учун даъвогарлиги ҳақида гапирди.

"Тўғрисини айтганда, биз чемпионлик борасида ўйламаяпмиз. Ошириб юборманглар, мавсум аввалида айтганимдек, еврокубоклар учун курашамиз.

Айни дамда яхши ҳолатдамиз. Менимча, соврин учун курашадиган даражада эмасмиз", - деди италиялик.

"Ирислар" АПЛ доирасидаги сўнгги 6 ўйиннинг 5тасида ғалабага эришди. Навбатдаги баҳс "Лестер"га қарши ўтказилади.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика