Анчелотти - "Наполи"нинг ўйини ҳақида: "Дахшатли, секин, кучсиз, зерикарли"
08 дек 2019 10:58
Янгиликлар
Анчелотти - "Наполи"нинг ўйини ҳақида: "Дахшатли, секин, кучсиз, зерикарли"
"Наполи" бош мураббийи Карло Анчелотти "Удинезе" билан ўйналган 1:1 ҳисобидаги дуранг ҳақида гапирди.
"Учрашувнинг иккинчи ярмида футболчиларнинг реакциясини кўрдим. Улар ўз ишларига бўлган муносабатни ўзгартиргандек кўринишди. Менимча бу ижобий белги. Оптимист бўлишга ҳаракат қиламан, жамоадаги кучни кўряпман. Футболчилар ҳолатдан чиқиб кета олишади. Бироқ биринчи бўлимни биз дахшатли, секин, кучсиз, зерикарли ўтказдик.
Инқирозли давр ўтиб кетди, дея олмайман. Бизга футболчиларнинг ёниши керак, умид қиламанки, келаси ҳафта ЕЧЛ биз учун яхши ўтади. Майдонда олдидан ўйлаган ишларимизни амалга ошира олишимиз лозим. Айни дамда жамоада ҳеч қандай ғояни кўрмаяпман", - деди Анчелотти.
Фикрлар