Анчелотти: "Мен ўз вақтида Зидан, Кака ва Дель Пьероларни ҳам захирада қолдирганман"

27 сен 2016, 20:19
«Бавария» бош мураббийи Карло Анчелотти ҳазил аралаш Франк Риберига асосий таркибда жой кафолатланмаганлигини айтиб ўтди.


"Франк "Герта"га қарши жуда яхши ўйнади. Шунингдек, у мавсумолди тайёргарликларда ҳам яхши ҳаракат қилганди. У узоқ вақт лазаретда қолди. Айни пайтда эса кучга тўлган ва ўз формасини тиклаб олмоқчи. Муносабатларимиз жойида. Лекин кунлардан бир куни унга шу гапларни ҳам айтишим мумкин: "Сен захира ўриндиғидасан". Кейин эса қўшимчасига: "Мен Зидан, Кака, Дель Пьероларни ҳам ўз вақтида захирада қолдирганман. Сен ҳам ушбу клуб аъзосига айланишинг мумкин", - дейди Анчелотти.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Bundesliga.de