UZ

Сўнгги янгиликлар

19:08Саудия Арабистонининг иккинчи даражали лигасидаги жамоа Моуриньюга қизиқиш билдирмоқда  1 18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  4 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  13 18:15Суперлига. "Андижон" - "Сўғдиёна"0:0 (матнли трансляция)  20 17:31Куртуа қайтди. "Реал" асосий таркиби эълон қилинди  3 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  12 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  5 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  6 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  10 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  27 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  12

Анчелотти: "Мадридга шубҳалар билан қайтяпмиз. Биз мағлубиятга мос эмасдик" Янгиликлар

Анчелотти: "Мадридга шубҳалар билан қайтяпмиз. Биз мағлубиятга мос эмасдик"

Чемпионат доирасидаги "Класико"дан кейин Карло Анчелотти "қаймоқранглилар"нинг бекор қилинган голи ҳақида гапириб ўтди.

81-дақиқада ҳисоб 1:1 бўлиб турган бир паллада, ярим ҳимоячи Марко Асенсио урган гол такрорий лавҳалардан кейин "VAR" маслаҳати билан, ўйиндан ташқари ҳолат туфайли, бекор қилинганди.

"Биз ҳали ҳам офсайдга шубҳа билан қараяпмиз. Бу ҳолатда 100% ишонч билан фикр билдира олмайсиз. Мадридга шубҳалар билан қайтяпмиз.

Тўғрисини айтсам, биз мағлубиятга мос ўйин кўрсатмадик. ЖЧ-2022 мисол учун офсайдлар яққол эди, лекин бу ерда шубҳага ўрин бор.

ЖЧ-2022дан кейинги январь бизга қимматга тушди, аммо ҳозир ҳаммаси жойида. Ўйлашимча, "Реал" мавсумни чиройли якунлай олади.

Ўйинларга пухта тайёргарлик кўриш – бу биз учун устувор вазифа. Фақатгина шу йўл билан мавсумни ижобий руҳда якунлаб қўйишимиз мумкин. Бу учрашувни бошимизни мағрур кўтариб якунладик", – деди "Реал" устози.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика