UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Канселу эртага "Барса" учун тиббий кўрикдан ўтади. Клуб барчасини "Ал Ҳилол" ва Мендеш билан келишиб олди  0 01:25ПСЖ "Марсел"ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, Франция Суперкубогини қўлга киритди. Рамуш 95-дақиқада гол урди, Шевалье серияда иккита зарбани қайтарди  1 01:10Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Ҳилол" ва "Иттифоқ"да ғалаба, Роналду ва "Ал Насср" яна мағлуб бўлди  5 00:43Ироқ юлдузлар лигаси. "Эрбил" Темировнинг дубли эвазига меҳмонда ғалабага эришди, ҳамюртимиз тўпурарлар пойгасида яққол етакчилик қилмоқда  4 23:59"Арсенал" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  14 23:10"Хоразм" ўтган мавсум Суперлигада тўлиқ ўйнаган ягона ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  2 22:47"Атлетико" — "Реал". Таркиблар маълум  27 22:09БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Хорфаккан"дан устун келди, Абдуллаев баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:39"Ювентус" октябрь ойида ишдан бўшатилган Тудор билан шартномани бекор қилди. Мураббий бошқа клубни бошқариши мумкин, аммо А Сериянинг эмас  0 20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  1 20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  2 19:31"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди  10 19:07ОКМК Олимпия шаҳарчасида мавсумга ҳозирлик кўрмоқда  3 18:50Расман: Отабек Боймуродов — "Сурхон" футболчиси  7

Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқариш учун таклиф олди Янгиликлар

Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқариш учун таклиф олди

Бразилия Футбол Конфедерацияси "Реал" устози Карло Анчелоттини терма бош мураббийи лавозимига таклиф қилмоқда.

Футбол бўйича мамлакатнинг бош ташкилоти мавсум охирига қадар Мадрид клуби устозини кутиб туришдан мамнун бўлади. Унгача эса термани U-20 терма жамоа устози Рамон Менезес бошқариб туради. Италиялик мутахассиснинг ўзи ҳам бунга қизиқиб қолгани айтилмоқда.

Жанубий Америка мамлакатининг Анчелоттини таъқиб қилаётганининг асосий сабаби у "Реал"да Родриго, Винисиус Жуниор, Эдер Милитао ва Каземиро (ҳозир "Манчестер Юнайтед"да) билан ишлаганлигида.

Футбол Конфедерацияси президенти Эднальдо Родригес яқин орада "қироллик клуби" президенти Флорентино Перес билан учрашиб, расмий таклифни билдирмоқчи.

63 ёши Карло Анчелотти 2021 йилнинг июль ойида Мадрид клуби бошқарувига қайтган эди. Унинг испан клуби билан шартномаси 2024 йилнинг июнь ойида якун топади. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика