UZ

Сўнгги янгиликлар

23:53"Наполи" — "Ювентус". Таркиблар маълум  1 23:49"Реал" — "Сельта". Таркиблар маълум  5 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  3 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  12 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  14 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0

Анчелотти: "Агар Модрич, Кроос, Бензема ва Начо қолишни истаса, "Реал"да фаолияти сўнгигача бўлади" Янгиликлар

Анчелотти: "Агар Модрич, Кроос, Бензема ва Начо қолишни истаса, "Реал"да фаолияти сўнгигача бўлади"

Карло Анчелотти "Реал" жамоа етакчилари билан шартномани узайтиришга тайёрлигини тасдиқлади.

"Клуб ва Модрич, Кроос, Бензема ёки Начо каби футболчиларнинг келажаги аниқ. Агар улар қолишни исташса, бутун фаолияти давомида "Реал"да бўлишади. Улар ва клуб шуни мўлжаллаган. Бизда шартномаси муддати тугайдиган футболчилар кўп. Бу клуб иқтисодий аҳволини кузатиб бориши туфайли содир бўлди. Футболчилар эса келажакни хавф остига қўйишни хоҳламайдилар. Аммо фахрийларимиз учун ҳаммаси аниқ.

Ҳар бир футболчининг ўз фикри бор. Совринлар учун курашмайдиган жамоада доим ўйнашингиз ёки камроқ майдонга тушиб, лекин муҳим футболчи бўлишингиз мумкин.

Ўйинчининг муҳимлик даражаси ўйинлар сони билан эмас, балки у иштирок этадиган ўйинлар тури билан ўлчанади. "Реал"нинг барча ўйинчилари мотивацияга эга. Ҳал қилувчи ролни майдонга камроқ тушган футболчилар ўйнайди. Ўтган мавсумдаги муваффақиятларнинг катта қисми ҳар бир ўйинни асосий таркибда бошламаган футболчилар туфайли эди", – деди "Реал" устози.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика