UZ

Сўнгги янгиликлар

23:45А Серия. Чемпион "Интер" "Сассуоло" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  22 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  80 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  9 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  5 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  5 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  4 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  5 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  93

Анчелотти: "Агар бизда VAR тизими бўлса, нега ундан тўлиқ фойдаланишмайди?" Янгиликлар

Анчелотти: "Агар бизда VAR тизими бўлса, нега ундан тўлиқ фойдаланишмайди?"

"Наполи" бош мураббийи Карло Анчелотти А Сериянинг 26-турида "Ювентус"дан учралган мағлубият (1:2) ҳақида гапираётиб, эътиборни дарвозабон Алекс Мерет четлатилишига қаратди.

Баҳснинг 25-дақиқасида "Наполи" ҳимоячиси тўпни посбонга узатаётиб, хатога йўл қўйди. Роналду тўпни эгаллаб, дарвозабонни алдаб ўтишга уринди ва Мерет томонидан йиқитилди.

"Бу баҳсли вазият эди. Агар бизда VAR тизими бўлса, нега уни тўлиқ ишлатишмайди? Вазият тоза қизилга арзимасди, чунки Криштиану тўпга ета олмаган бўлиши мумкин. У бурчак байроқчаси томон кетаётганди. Четлатиш ўйин тақдирига жиддий таъсир кўрсатди.

"Ювентус" бу мавсум яқинлашишимизга йўл қўймади. Аммо бу ўйин келажакда уларга қарши ишончли ҳаракат қилишга ёрдам беради.

Мавсумни яхши ўтказяпмиз, тактикани ўзгартириб, ёшроқ футболчиларни жалб қиляпмиз. Биз ўз сифатларимизга ишонишимиз керак" - дейди Италиялик мутахассис.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика