UZ

Сўнгги янгиликлар

Анчелотти А Сериядаги чемпионлик пойгаси ҳақида: “Дўстим Антонио Конте фикримга қўшилмаса керак” Янгиликлар

Анчелотти А Сериядаги чемпионлик пойгаси ҳақида: “Дўстим Антонио Конте фикримга қўшилмаса керак”

“Эвертон” устози Карло Анчелотти Италия чемпионати жорий мавсумида қайси жамоа чемпиони бўлишини хоҳлаётгани ҳақида фикр билдирди.

“Умид қиламанки, “Милан” чемпионга айланади, гарчи, бу жуда қийин бўлса ҳам. “Интер” эса юқори темпда кетмоқда. Дўстим Антонио Конте фикримга қўшилмаса керак деб қўрқаман”, дейди мутахассис.

А Серия 25 туридан кейин мусобақа жадвалида “Интер” 56 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Уларда битта захира ўйини ҳам бор. 53 очкога эга “Милан” эса “нерадзуррилар”ни таъқиб қилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Анчелотти 2001-2009 йиллар давомида "россонерилар”ни бошқарган. 

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика