Ана холос! Райола Погбага янги жамоа изламоқда

Mirjalol Normatov
18 мар 2018, 16:58
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба асосий таркибдаги жойини йўқотиб бормоқда.

Франциялик футболчи ва Жозе Моуриньолар ўртасида зиддият борлиги ҳақида маълумотлар бор. Унинг яқинлашиб келаётган ёзда жамоани тарк этиш эҳтимоли жуда катта.

"Mirror" нашри хабарига кўра, футболчининг агенти Мино Райола мижозига янги жамоа изламоқда. Олдинроқ унинг "Ювентус"га қайтиши мумкинлиги борасида хабар тарқаганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mirror

Сўнгги янгиликлар

Барча ›