

Қизиғи шундаки, ҳозирча жами 16та ўйин бўлиб ўтган бўлса, шундан 9тасида дарвозалар томон пенальти белгиланди. Лекин футболчиларнинг ҳаммаси ҳам 11 метрлик жарима тўпидан самарали фойдалана олишмади.
Хусусан 16-турда белгиланган бешта пенальтидан тўрттаси голга айланмади. 17-турда эса фақат битта пенальти амалга ошмай қолди. Қолган учтасида футболчилар мўлжалдан адашишмади.
16-турда пенальти белгиланган ўйинлар
"ДИНАМО" - "МЕТАЛЛУРГ" 0:3
Нечта пенальти қўйилди? Битта
Пенальти голга айландими? Йўқ. "Металлург" сардори Ҳикмат Ҳошимов тепган тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.
Ўйинни ким бошқарди? Шерзод Қосимов
"НЕФТЧИ" - "ШЎРТАН" 1:1
Нечта пенальти қўйилди? Битта
Пенальти гол бўлдими? Йўқ. "Нефтчи" футболчиси Музаффар Музаффаров тепган тўпни дарвозабон қайтарди.
Ўйинни ким бошқарди? Вадим Агишев

Суратга изоҳ: Музаффар Музаффаров (ўнгда) пенальтидан гол урганида "Нефтчи" ғалаба қозонарди
"ОЛМАЛИҚ" - "БУХОРО" 1:1
Нечта пенальти қўйилди? Иккита
Пенальти голга айландими? Фақат биттаси. "Олмалиқ" ярим ҳимоячиси Шота Григалашвили нуқтадан адашмади, лекин Игорь Йеличнинг зарбаси ноаниқ чиқди.
Ўйинни ким бошқарди? Равшан Эрматов
"ҚИЗИЛҚУМ" - "ПАХТАКОР" 1:1
Нечта пенальти қўйилди? Битта
Пенальти голга айландими? Йўқ. "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Тиаго Безерра тепган тўп тўсинга тегиб қайтди.
Ўйинни ким бошқарди? Валентин Коваленко
17-турда пенальти белгиланган ўйинлар
"СЎҒДИЁНА" - "ЛОКОМОТИВ" 0:4
Нечта пенальти қўйилди? Битта
Пенальти гол бўлдими? Ҳа. "Локо" ҳужумчиси Марат Бикмаев мўлжалдан адашмади.
Ўйинни ким бошқарди? Темур Тўхтасинов
"НАВБАҲОР" - "ҚИЗИЛҚУМ" 3:2
Нечта пенальти қўйилди? Иккита
Пенальти голга айландими? Ҳа. "Навбаҳор" сардори Дилшод Жабборов ва "Қизилқум" ярим ҳимоячиси Илҳом Юнусов 11 метрлик нуқтадан гол уришди.
Ўйинни ким бошқарди? Вадим Агишев

Суратга изоҳ: Илҳом Юнусов 11 метрлик жарима тўпини бехато бажарди
"БУХОРО" - "НАСАФ" 1:0
Нечта пенальти қўйилди? Битта
Пенальти голга айландими? Йўқ. "Бухоро" ҳужумчиси Санъат Шихов нуқтадан тўп кирита олмади.
Ўйинни ким бошқарди? Валентин Коваленко
Қизиқ факт: Вадим Агишев билан Валентин Коваленко кетма-кет иккала турда ҳам пенальти қўйган ҳакамлар бўлишди.
Х.Холиқов



