UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30"Олтин тўп" соҳиби майдонга қайтишга яқин  0 01:03Лига 1. "Ланс" "Страсбур"ни ютиб, 2-ўринга кўтарилиб олди, "Ренн" "Монако"ни йирик ҳисобда енгди, Погба қайтди!  0 00:31АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Манчестер Сити"ни таслим қилди, Ҳусанов тушмади  23 00:11А Серия. "Ювентус" меҳмонда сўнгги ўриндаги "Фиорентина" билан дуранг ўйнади  0 23:37Акмал Рустамов: "Нефтчи"нинг учинчи голида футболчи тўпни қўли билан ўйнаганди, лекин у инобатга олинди"  3 23:15Икром Алибоев: "Мавсум бошида қийин бўлди, охирида яхши меҳнат қилдик"  0 22:52Фарруҳ Сайфиев: "Кейинги мавсумни "Насаф"да бошлайман? Ҳали чемпионат тугамади ва бундай гаплар йўқ"  9 22:29Ботирали Эргашев: "Ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бўлмайди"  1 22:15Ла Лига. "Барселона" "Камп Ноу"га қайтишини йирик ғалаба билан нишонлади, Ферран Торресдан дубль!  39 22:07Қувондиқ Рўзиев: "Икром билан яқин дўстмиз. Ҳиссиётларимизни ушлаб тура олмадик"  1 21:58АПЛ. "Ноттингем Форест" "Ливерпул"ни тор-мор этди, "Фулхэм" "Сандерленд"дан устун келди ва бошқа натижалар  23 21:46Жамшид Искандеров: "Бир ҳафтада иккита кубок кўтариш ёқимли"  9 21:31Бундеслига. "Бавария" 2 та гол ўтказиб, 6 та гол урди, "Боруссия Д"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4 21:24Виталий Левченко Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббий бўлди  6 20:51Манба: "Нефтчи" футболчилари бугунги ғалаба учун 3 ҳисса мукофот пули, чемпионлик учун машина ва хонадонга эга бўлади  27

Ана холос. Ҳиндистонга ютқазиб қўйгани учун Таиланд бош мураббийи ишдан бўшатилди Янгиликлар

Ана холос. Ҳиндистонга ютқазиб қўйгани учун Таиланд бош мураббийи ишдан бўшатилди

Осиё Кубогининг 1-турида Таиланд терма жамоаси кутилмаганда йирик мағлубиятга учради.

Жамоа ўзидан бирмунча кучсиз саналган Ҳиндистон термаси билан кечган баҳсда 1:4 ҳисобида ютқазиб қўйди. Ўйиндан кейин орадан кўп ўтмай Таиланд футбол федерацияси терма жамоа устози Милован Райевацни истеъфога чиқарди. Шундай қилиб навбатдаги Осиё Кубогининг дастлабки туридаёқ истеъфо рўй берди.

Афтидан Таиланд футбол федерацияси раҳбарияти ҳиндлардан қабул қилиб олинган мағлубиятни ҳазм қила олмаган кўринади. Маълумот учун, сербиялик мутахассис яқинда терма жамоада иш бошлаганди. Аслида-ку ўтган ой жамоа АФФ Кубоги ярим финалида Малайзияга ютқазиб қўйганидан сўнг раҳбарият бу мураббий ишидан ташвишга тушганди. Ҳиндистонга бой берилган ўйин эса ҳаммасидан ошиб тушди. Натижада раҳбарият шу заҳоти Райевацга чиқиш эшикларини кўрсатди. Энди жамоани вақтинча маҳаллий мураббий Сирисак Йодйардтхаи бошқариб туради.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика