UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  2 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  2 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  2 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  5 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  7 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Ана холос, Амирлик футболчиси соч турмаги сабаб 272 доллар жаримага тортилди Янгиликлар

Ана холос, Амирлик футболчиси соч турмаги сабаб 272 доллар жаримага тортилди

БАА чемпионатида иштирок этувчи "Ажман" клуби футболчиси Ҳассан Заҳран соч турмаги сабаб бир минг дирҳам (272 доллар) миқдорида федерация тартиб-интизом қўмитаси томонидан жаримага тортилди.

Бунга сабаб футболчининг соч турмаги одатий эмаслигида. Тартиб-интизом қўмитаси буни қуйидагича изоҳлади: "Ҳассан Заҳраннинг соч турмаги умуман миллатимизга хос эмас. Биз араб кишиларимиз, шундай экан ўзимизга қараб юришни билишимиз керак. Бу футболчининг соч турмаги умуман этикага тўғри келмайди".

Ҳассан Заҳран сочи сабаб жарима тортилган биринчи футболчи эмас. Бунгача "Ал Айн"нинг бразилиялик легионери Кайо жарима тўлашга мажбур бўлганди. Кейинроқ "Ал Ваҳда" ҳужумчиси Мурод Батна ҳам жаримага тортилди. Аввалги йили Асамоа Гьян "ностандарт" соч турмаги сабаб пул тўлашига тўғри келганди.

Федерация баёнотида шундай дейилган: "Биз ўз маданият ва юриш-туришимиз билан ўрнак бўлишимиз керак. Бошнинг ярми кал, ярми соч билан юриш бизга тўғри келмайди. Футболчиларни майдонда ва телевизорда кўпчилик кўради. Уларга бундай соч турмаги билан юриш ярашмайди".

Рейтинг: +35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика