Аморим қишда МЮни тарк этиши мумкин эди, аммо...

Aslanov Jasurbek
20 май 2025, 00:05
Рубен Аморим қишда "Манчестер Юнайтед"ни тарк этишга тайёр эди.

ESPN хабарига кўра, январда Аморим натижалардан хафсаласи пир бўлганди – жамоа саккизта ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган, у истеъфога тайёр турганди. Ҳамкасблари уни бу фикрдан қайтаришди.

Португалиялик мураббий расман раҳбариятга кетишга тайёрлиги ҳақида хабар бермаган бўлса-да, клубдаги баъзи юқори мартабали шахслар, жумладан, бош директор Омар Беррада уни қўллаб-қувватлашга ишонтирди.

Бундан ташқари, клуб эгаларидан бири Жим Рэтклифф бошчилигидаги "Юнайтед" раҳбарлари, қийинчиликларга қарамасдан, Аморим бу вазифа учун муносиб номзод эканига ишонишда давом этишди.

Манбалардан бирининг хабар беришича, январда мураббий "сезиларли даражада сочи оқарган".

Аморим "Юнайтед"ни 2024 йил ноябрдан бери бошқаради. Жамоа АПЛ турнир жадвалида 37 турдан сўнг 39 очко билан 16-ўринда бормоқда. Европа Лигаси финалида манкунианлар "Тоттенҳэм" билан тўқнаш келади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ESPN