UZ

Сўнгги янгиликлар

23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  1 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  0 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  56 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  7 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  38 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  22 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  5

"Америка"ни ҳам кўрдик ёхуд ёлғончидан шон қолмас, номидан нишон қолмас Янгиликлар

"Америка"ни ҳам кўрдик ёхуд ёлғончидан шон қолмас, номидан нишон қолмас

Аслида бу мавзуни очмоқчи эмасдик.

Терма жамоа йиғинлари-ю, Кападзе шогирдларининг саралашдаги иштироки кун мавзуси бўлиб турган паллада қўлга қалам олишга, айрим мулоҳазаларни юритишга мажбур бўлдик. "Менга нима",- деди Афанди. Шундай деб кетаверсак ҳам бўларди. Лекин бу клуб эртага ОЧЛда бутун Ўзбекистон номидан қатнашади. Халқаро майдонда Ўзбекистон клуби, деб чақирилади. 

 Мураббийлар штабида нима юз беряпти?

Барчаси Қатардаги учрашувга бориб тақалади. Айнан шу баҳсдан сўнг "Навбаҳор"нинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи Алекса Бошкович Сербияга жўнаб кетган. Кейинчалик буни клуб матбуот хизмати расман тасдиқлади. "Навбаҳор"да сўнгги 3 йилда 3 нафар жисмоний тайёргарлик мураббийи ўзгарди. 2021 йилги мавсумдан сўнг руминиялик Аугустин Чирицага жавоб бериб юборилган бўлса, 2022 йил Бабаян билан бирга ишлаган сербиялик Александр Стоймирович клубда ортиқ қолмасликка қарор қилиб ОКМКга йўл олганди. Иккинчидан дарвозабонлар мураббийи Антон Майранов ҳам кўриниш бераётгани йўқ. Аниқлашимизча, мураббийнинг аёли даволаниш жараёнида эканлиги сабаб айни пайтда унинг ўрнида Нестеров машғулотларни олиб бормоқда. Лекин суратда Антон Майранов олиб бораётгани кўрсатилган. 


"Америкасини" ҳам кўрдик ёхуд "Навбаҳор" матбуот хизмати кимни алдаяпти?

Узун-қулоқ гаплар кечаги машғулотда фақат 7 нафар футболчи бўлганини таъкидламоқда. Энди шу кунги машғулотлар жараёнидан суратларни расмий саҳифасига жойлаган клуб матбуот хизмати катта саҳнага чиқди. Аёли даволанишда бўлган Майранов, икки хил бутсадаги Милович, АҚШдан дарҳол етиб келган Искандеров, Яхшибоевнинг ўрнига термага чақирилган Аброр Исмоилов ҳам шу ерда. 

Жамшид Искандеров нима қиляпти бу ерда?


Аброр Исмоилов терма жамоа билан АҚШга кетганми ёки "Навбаҳор"да қолган?


Милош Милович машғулотларда икки хил турдаги ва икки хил рангдаги бутсалардан фойдаланади!


200 фоиз аниқки, бу ўтган ойдаги машғулотдан суратлар, кечаги ҳаттоки сентябрдаги эмас. Мантиқ излаб бошларим оғриб кетди. Бу билан "Ал Ҳилол"ни чалғитишингиз мумкин, лекин футбол оммасини алдай олмайсиз. Юқоридаги машғулотга 7 нафар футболчи келгани ҳақидаги гап клуб матбуот хизматининг найрангидан сўнг ҳақиқатга ўхшаётгандек туюляпти. Бир муаммони беркитиш орқали эса иккинчи муаммо юзага келиб бўлди. Тонгга яқин эса расмлар ўзгариб қолганига гувоҳ бўлдик. Энди эса шубҳалар яна ошди. Клуб матбуот хизмати кечаги машғулотда бўлмаган, деган хулосага келинди. 

"Навбаҳор"нинг душмани ким?

Championat.asia учун Суперлигадаги 14, Про лигадаги 11, Биринчи лигадаги 16 умуман ҳар бир клуб тенг. Керак паллада муаммолари эшитилади, мақтовга арзигулик жиҳатлари олиб чиқилади. "Навбаҳор"нинг душмани эса бу унинг ўзи. Кеча тунда эски расмларни қўйиб юборилиши хакерларнинг ҳужуми бўлмаса керак? Ўзига ўзи душман одамгина бу ишни қилади. Раддия беришга шошилманг. Чунки биз ўзингиз эълон қилган нарсани кўрсатяпмиз. Осмондан олиб эмас. 


Муаллифнинг бошқа фикр ва мулоҳазалари учун телеграм канали → Pressball

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика