Америка клуби Карлос Тевесга 2022 йилнинг сўнггига қадар шартнома таклиф қилди

Alisher
5 фев 2022, 12:48
Американинг "Ди Си Юнайтед" жамоаси ҳужумчи Карлос Тевес билан шартнома имзоламоқчи.

Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.

МЛС клуби 38 ёшли аргентиналик футболчига 2022 йилнинг сўнггига қадар шартнома таклиф қилди.

Тевес 2021 йилнинг июлидан бери эркин агент ҳисобланади, унгача уч йил давомида "Бока Хуниорс" шарафини ҳимоя қилган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira