

«Бизда бир хиллик етишмаяпти, баъзи футболчилар терма жамоадан қайтишди, баъзилари ҳали тайёр эмас. Ўйлашимча Игуаин бугун яхши ўйнади.
Бизни ЕЧЛда ҳали узоқ йўл кутмоқда. Ноябрь – «Ювентус» учун ҳақиқий мавсумнинг бошланиши, яъни терма жамоалар ўйинларидан сўнг.
Бугун бир нечта техник хатоларга йўл қўйдик, айниқса дастлабки 20 дақиқада. Учрашув охирида жуда катта таваккал қилишга мажбур бўлдик. Кўпроқ гол уришимиз мумкин эди, аммо вазиятлардан фойдалана олмадик», — дейди Аллегри.




