Аллегри ҳам Саудия Арабистонига йўл оладими? Агенти жавоб берди
11 июн 2023 17:50
Янгиликлар
Аллегри ҳам Саудия Арабистонига йўл оладими? Агенти жавоб берди
"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегрининг агенти Жованни Бранкини мижозига Саудия Арабистонидан қизиқишлар бўлаётгани борасидаги миш-мишларга жавоб берди.
"Аллегри "Ювентус" лойиҳасидаги иштирокини давом эттиради деб ўйлайман. Бу жуда оғир лойиҳа, бироқ у бундан кетишни истамаяпти. У ва клуб буни тўғри тушунмоқда", - деди Бранкини "Sky Sport Italia" нашрига.
Олдинроқ мураббийга Саудия Арабистонидан таклифлар борлиги айтилганди. Бироқ клубнинг номи ҳозирча очиқланмаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар