Аллегри: "Газеталарда 11 нафар жароҳатланган футболчиларим борлигини ўқидим"
07 ноя 2018 23:40
Янгиликлар
Аллегри: "Газеталарда 11 нафар жароҳатланган футболчиларим борлигини ўқидим"
"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри матбуотнинг тарқатган ёлғон маълумотларини айтди.
"Газеталарда 11 нафар жароҳатланган футболчиларим борлигини ўқиб қолдим. Уларнинг кўпчилиги ўйинга туша олмас экан. Бу ёлғон маълумот.
Менда фақатгина икки нафар футболчи шундай ҳолатда. Бернардески "Милан"га қарши ўйингача сафга қайтишига умид қиламан. Манжукич ва Пьянич эса ўйнашга тайёр.
Роналду ҳам ўйнайди. У бугун гол уришига ишонаман", - деди Аллегри.
Фикрлар