Аллегри «Барселона» устозига айланиши мумкин

Narzulla Saydullayev
25 фев 2017, 09:47
Италия матбуоти хабарига кўра «Барселона» «Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегрига қизиқиб қолди.

49 ёшли мураббий Леонардо Бонуччи билан низо туфайли Турин клубини тарк этиши ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди.

«Барселона» спорт директори Ариедо Брайда Аллегри билан бирга «Милан»да ишлаган. Айнан унинг фикрича Массимилиано Луис Энрикенинг ўрнини босиши мумкин экан.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Аллегри «Арсенал»га ўтиши ҳақида хабарлар чиққанди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: CalcioMercato.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›