Алькантара ва Мартинес умумий гуруҳга қайтишди
23 авг 2017 01:29
Янгиликлар
Алькантара ва Мартинес умумий гуруҳга қайтишди
“Бавария”нинг испаниялик легионерлари Тьяго Алькантара ва Хави Мартинес жамоасининг умумий машғулотларига қўшилишди.
Ҳар иккала футболчи август ойи бошида орттириб олган жароҳатлари боис машғулотларда қатнаша олмаётган эдилар.
Алькатана ва Мартинес Германия чемпионатининг иккинчи турида “Вердер”га қарши баҳсда жамоадошларига ёрдам беришга шай. Аммо ҳозирча индивидуал машғулотларга ўтказаётган Жером Боатенг ва Хаме Родригес бу баҳсда майдонга чиқа олмайди, дея хабар бермоқда “Бавария” клуби расмий сайти. Шунингдек, жароҳатдан фориғ бўлиб, умумий гуруҳда машғулотларида иштирок этаётган Мануэль Нойернинг ҳам “Вердер”га қарши майдонга тушиши ҳозирча мавҳум бўлиб қолмоқда.
Фикрлар