"Барселона" собиқ ўйинчиси Тьяго 33 ёшида фаолиятини якунлади
07 июл 2024 21:52
Янгиликлар
"Барселона" собиқ ўйинчиси Тьяго 33 ёшида фаолиятини якунлади
Ярим ҳимоячи Тьяго Алькантара ўйинчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди.
Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди. Алькантара бу қарорга 33 ёшида келди. Ярим ҳимоячи сўнгги мавсумларда доимий жароҳатлари сабаб жуда кам ўйнади.
Романонинг қайд этишича, Тьяго футболда қолади, фақат футболчи сифатида эмас.
Тьяго Алькантара фаолияти давомида "Барселона", "Бавария" ва "Ливерпуль" клублари шарафини ҳимоя қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар