Алиссон "Ливерпуль" билан шартномасини узайтирди
04 авг 2021 21:35
Янгиликлар
Алиссон "Ливерпуль" билан шартномасини узайтирди
Англиянинг "Ливерпуль" клуби расмий сайти Алиссон Бекер билан амалдаги шартнома муддатини узайтирганини маълум қилди.
Бироқ клуб янги шартнома муддатини ошкор қилмади. Хабарларга кўра, 28 ёшли футболчининг янги шартномаси 2027 йилнинг июнь ойигача мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, Алиссон "Рома"дан "қизиллар" сафига 2018 йилнинг ёзида келиб қўшилганди. Бу вақт ичида бразилиялик посбон мерсисайдликлар таркибида 130 та ўйин ўтказган ҳамда битта гол уришга ҳам муваффақ бўлган.
Фикрлар