UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  3 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  0 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   1 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  4 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  6 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  2 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   5 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  1 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  4 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0 02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  34 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  14 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  1

Алиссон "Челси"га қарши пенальтилар серияси вақтида ҳийла ишлатди. Пайқадингизми? Янгиликлар

Алиссон "Челси"га қарши пенальтилар серияси вақтида ҳийла ишлатди. Пайқадингизми?

У "Челси" посбони Эдуар Мендининг режасини бузди.

"Ливерпуль" ва "Челси" 4 ой ичида иккинчи марта соврин масаласини пенальтилар сериясида ҳал қилди – ва яна Клопп жамоаси омадлироқ чиқди.

"Ливерпул"нинг бразилиялик дарвозабони Алиссон Мейсон Маунтнинг зарбасини қайтарди ва жамоага Англия Кубогини ютиб берди. Серия давомида зийрак мухлислар посбоннинг кичик ҳийласини пайқаб қолишди.

Ҳар бир пенальтидан сўнг у тўпни олиб, 11 метрликни тепиши керак бўлган жамоаси футболчисига берди. Шу тариқа, тўп "Челси" дарвозабони Эдуар Мендига тушмади.

Февраль ойида Менди Мисрга қарши Африка Миллатлар Кубоги финалида Сенегал дарвозасини қўриқлади. Учрашув пенальтилар сериясига қадар чўзилди ва у ерда Менди шахсан ўзи тўпни рақибларга топширди, кейин эса дарвозага туришга унчалик шошилмади.

Кўпчилик Менди буни рақибларини ғазаблантириш учун атайлаб қилган деб ҳисоблади. Тактика иш берди: Сенегал пенальтилар сериясида 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Аммо Алиссоннинг айёрлиги туфайли Менди "Уэмбли"да ҳам худди шундай тактикани қўллай олмади.

Ғалабадан сўнг Алиссон шундай деди: "Ажойиб, биз жуда яхши ўйнадик. Бу ҳақиқий жанг бўлди, ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқмадик, кейин эса йигитлар пенальтидан унумли фойдаланишди. Қилишим керак бўлган ягона нарса ғалаба сейви эди. Мен ва Менди қойилмақом сейвларни амалга оширдик. Жамоа ёрдамисиз буни уддалай олмасдим".

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика