UZ

Сўнгги янгиликлар

10:16Сергей Чигодаев: "Турнирда кучли жамоалар иштирок этмоқда"  0 09:40“Хоразм“ “Пахтакор“ футболчисига қизиқмоқда  1 09:05“Ал Ҳилол“ “Манчестер Сити“ни мағлуб этгани учун футболчиларга қанча мукофот пули бергани маълум  3 08:33“Насаф“ Мозговойнинг ўрнига “Динамо“ етакчисини олиб келмоқчи  1 08:00Суперлига. Бугун 1-давранинг сўнгги тури старт олади  0 07:28Шомуродовнинг янги жамоаси деярли маълум. Музокаралар якуний босқичда  31 02:11Марко Станоевич: "Аламли мағлубият бўлди. Буни тезроқ унутиб, машғулотларга қайтишимиз керак"  4 01:33Аброр Исмоилов: "Муҳим учрашувда керакли очколарни қўлга киритдик"  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Натижа бор, лекин жамоамиз ўйинидан қониқмадим"  2 00:45Ольмо Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Мавсумга тўлақонли тайёргарлик кўраётганимиздан хурсандмиз"  4 00:35Фарҳод Нишонов: "Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик"  0 00:22Ҳаким Фузайлов: "Бугунги мағлубият учун ҳамма айбни ўзимга оламан"  3 00:00Суперлига. "Динамо" мухлислари кўз ўнгида "Нефтчи"га ютқазди  4 23:50Сергей Лушчан: "Кубок ўйинларида футболчиларга қўшимча мотивация керак"  7 23:28Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"  11

Алишер Салимов: "Локомотив" орқали терма жамоада ўйнаш ниятим бор" Янгиликлар

Алишер Салимов: "Локомотив" орқали терма жамоада ўйнаш ниятим бор"

"Локомотив"нинг янги футболчиси Алишер Салимов ўзининг фикрларини билдириб ўтди.

- "Локомотив"га ўтиш жараёни борасида гапирсангиз.

- Мавсум тугашига 3-4 тур қолганида бир неча жамоалардан таклифлар тушганди. Аммо "Локомотив"нинг таклифини кўриб, бирданига розилик бердим. "Локомотив" сўнгги йилларда ўзбек футболида етакчи брендлардан бирига айланиб бўлди. Шунингдек, доимо ўз олдига юқори мақсадларни, доимий ғалабаларни вазифа этиб белгилайди. Шунингдек, терма жамоада ўйнаш учун "Локомотив"ни танладим, дея оламан.

- Янги жамоадошларингиз билан қанчалик даражада танишсиз? Яқиндагина ўтган мавсумда "Сурхон"да ўйнаган посбон Рустам Нартаджиевнинг трансферини эълон қилдик.

- Умуман олганда таркибнинг катта қисми билан яқин танишман. Шунингдек, айрим футболчилар билан турли термалар таркибида бирга ўйнаганмиз. Улар билан чиқишиб кетиш қийин бўлмайди. Қолганини эса вақт кўрсатади.

- "Локомотив"да барча чизиқларда рақобат жуда катта.

- Айнан шунинг учун бу ерга келдим. Рақобат орқали ўзимнинг даражамни ошириб, терма жамоа таркибида ўйнамоқчиман. Доимо рақобатга тайёрман.

- Янги мавсум олдидан ниятлар қандай?

- "Локомотив" билан совринли ўринларни қўлга киритиб, халқаро майдонларда ўйнашни истайман.


Расмий хабар: Алишер Салимов - "Локомотив" футболчиси

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика