UZ

Сўнгги янгиликлар

08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  0 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  6 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  7 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  64 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  45 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1

Алишер Никимбаев: "Ёш футзалчиларимизнинг муваффақиятсизлиги сенсация эмас" Янгиликлар

Алишер Никимбаев: "Ёш футзалчиларимизнинг муваффақиятсизлиги сенсация эмас"

Таниқли ўзбекистонлик футбол мутахассиси Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида Осиё чемпионати саралашида омадсизликка учраган Ўзбекистон U20 футзал терма жамоаси ҳақида фикр билдирди.

"Футзал бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг кечаги муваффақиятсизлиги аслида сенсация бўлмади. Аслида ҳаммаси шунга қараб кетаётган эди ва саралаш босқичининг биринчи турида Қирғизистон устидан қозонилган ғалаба мутахассисларни бироз чалғитди.

Аслида футзал бир йилдан бери ҳеч кимга керак эмас. Агар эсласангиз, "мутахассислар" хатто ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаши учун қайдномани вақтида топшира олмаган эди. ОФК биринчи қуръани Ўзбекистонсиз ўтказди. Ушбу саралашга мезбон топа олмаган ташкилот Ўзбекистонга мурожаат қилишига тўғри келди. Айнан шу нарса туфайли муаммолар кўриниб қолди.

Муваффақиятсизлик учун илк қадам бир йил олдин, футзал Ассоциацияси тугатилганда қўйилган. Эслатиб қўяй, ўша Ассоциация ҳам танқид қилинган. Профессионализм йўқлиги, ЎФФ раҳбариятида қариндошлар йиғилгани. Ҳаммаси ҳақиқат эди. Клублар ўйинни ривожлантириш учун раҳбарият билан курашишган. Аммо бу уринишлар фойда бермаган. Натижада чемпионат ўйинлари эски услубда ўтаверган: Ҳамма жамоалар бир шаҳарда йиғилиб, дам олиш кунисиз 5-6та ўйин ўтказишган. Бунинг устига илк ўйинлар тонгги соат 9да бошланган, трибуналар эса бўл бўларди. Бироқ Ассоциация номига бўлган танқидлар унинг ёпилишига қаратилмаган эди. Ассоциация қайтадан очиш учун 2000 йилнинг бошида ёпилган эди. Алоҳида Ассоциация борлигининг ижобий жиҳатлари: Футзалга эътибор кучлироқ эди, клуб, чемпионат ва терма жамоа етим бўлиб қолмасди. Бир йил аввал футзал Ассоциациясининг кадрларини ўзгартириш етарли бўларди. Бироқ кимдир бутун футболни ўз қўлига олишга уриниши Ассоциациянинг ёпилишига олиб келди.

Ҳозир кўпчилик бир нарсани эслай олмаса керак, бир йил олдин футзал бўйича мамлакат чемпионати старти кейинроққа қолдирилган. Ўйинчилар деярли бир йил ўйин амалиётисиз қолиб кетишди. Клубларда иккита йўл бор эди: Машғулотлар учун ўйинчиларга пул тўлаш ёки уларни қўйиб юбориш. Иккала вариант ҳам футзал зарарига хизмат қиларди.

Кейинроқ олий лигага бириктирилмаган жамоаларни чемпионатда ўйнатмаслик қарори қабул қилинди. Бу қарорнинг мақсадини тушуниш қийин. Тахминлардан бири: "Ардус"ни чемпионатда ўйнатмаслик хоҳиши. Агар бу ҳақиқат бўлса, ҳаммаси абсурд, чунки "Ардус" Мираброр Усмонов ЎФФ президенти бўлгунига қадар мавжуд эди. Янги раҳбарлар амалга оширган энг яхши иш - формат ўзгаргани. Ўйинлар икки даврага бўлинди ва жамоалар уйда ҳамда меҳмонда ўйнаш бошлашди. Тақвим барқарорлашди ва мураббийларда таҳлил учун вақт пайдо бўлди. Аммо мухлислар қизиқиши йўқолди. Олий лигада мухлисларнинг ўйинларга ташрифи билан шуғулланган ПФЛ (фақат биринчи босқичда) футзални оммалаштириш билан умуман шуғулланмади. Клублар ҳам футзал жамоаларини асосий жамоадек қабул қилишга ўргана олишмади. Энди ўйинлар ўтаётганини ҳеч ким сезмаяпти. На мухлислар ва на ОАВ.

Шундай экан, кечаги муваффақиятсизлик футзални "бузиш" режасининг маҳсули бўлди. Агар "мутахассислар" буларни ўйлаб кўришмаса, ёқимсиз сюрпризлар кўпроқ бўлади" - дейилади Никимбаев каналида.

Рейтинг: +52   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика