UZ

Сўнгги янгиликлар

12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  1 12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  4 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  7 10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  9 10:04Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  3 09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  7 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  7 08:04"Байер"дан хайдалган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  8 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  13 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  7 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  12 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  27 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  3 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  16

Алишер Никимбаев: "ОФК Осиё чемпионатларини кейинги йилга қолдирмоқчи" Янгиликлар

Алишер Никимбаев: "ОФК Осиё чемпионатларини кейинги йилга қолдирмоқчи"

Хабарингиз бор, куз ойида Ўзбекистон ва Баҳрайн мамлакатларида U-19 ва U-16 Осиё чемпионатлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

"ОФК мазкур мусобақаларни кейинги йилга қолдириш ҳақида ўйламоқда. Бир қатор миллий федерациялар ОФКга мусобақани қолдиришни сўраб мурожаат қилган. Бунга сабаб қилиб бу ёшдаги терма жамоаларга ҳалигача машғулот қилиш мумкин эмаслигини кўрсатишган.

Қатарни оладиган бўлсак айни пайтда фақат профессионал футболчиларга машғулот ўтказиш рухсат берилган. Яъни ўсмирлар, ҳаваскор жамоалар машғулот ўтказишмаяпти. Уларга 1 сентябрь куни рухсат берилиши кутилмоқда, аммо бир ярим ой Осиё чемпионатига тайёргарлик учун етарли вақт эмас.

Бундай вазият Осиё чемпионатида қатнашадиган кўплаб мамлакатларда юзага келган. Шу боис ОФК ўзига маъқул келмайдиган вариантни ҳам кўриб чиқишга мажбур.

Хўш Осиё чемпионатлари қачон ўтказилиши мумкин? Иккала мусобақа ҳам Жаҳон чемпионатлари учун йўлланма беришини ҳисобга олиб ФИФА тақвимга қараймиз.

Индонезиядаги U-20 Жаҳон чемпионаи 20 майдан 11 июнга қадар бўлиб ўтади. Айни пайтга келиб ҳеч бир қитъада саралаш мусобақалари бўлиб ўтгани йўқ.

- Европа чемпионати 2021 март ойига кўчирилди.

- Африкада ҳатто қитъа чемпионати саралаши ҳам охирига етгани йўқ.

- Шимолий Америкада мусобақани номаълум муддатга қолдиришди.

- Жанубий Америкада саралаш мусобақасини февраль ойида ўтказишмоқчи.

- Океания чемпионати 2021 йил январь ойига белгиланган.

Яъни ОФК ҳам УЕФА сингари март ойида Осиё чемпионатини ўтказиши мумкин. Сабаби шу вақтга келиб стадионларимиз яхши ҳолатда бўлади.

Ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида барчаси осон. Одатда U-17 мундиал кузда ўтади. Шундай экан ОФК май-июнь ойларида U-16 Осиё чемпионатини ўтказиши мумкин", - деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида. 


Маълумот учун, Ўзбекистонда ўтиши керак бўлган U-19 Осиё чемпионати 14-31 октябрь кунларига белгиланган. Баҳрайндаги U-16 Осиё чемпионати эса 25 ноябрь - 12 декабрь кунларига белгиланган.

Рейтинг: -14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика