UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30Расман: «Қизилқум»ни яна 4 нафар футболчи тарк этди  0 08:06Суперлигада ўйнашга даъвогар «Хоразм»га «Локомотив» футболчиси ўтишга яқин  0 07:42А Серия. «Интер»да ғалаба, «Фиорентина» мағлуб бўлди  0 01:47МЮ босслари Рэшфордни таркибдан чиқариб юборган Аморимга босим ўтказишадми?  7 00:57"Арсенал"дагилар ҳавотирда  1 00:18"Интер" - "Комо". Таркиблар билан танишинг  0 00:01Зидан фақат иккита жамоани бошқариши мумкин  6 23:31ОКМК Дубайда Россиянинг икки клуби билан ўйнайди  0 22:43Роналду: "Қайси биринг Мессини мендан кучлироқ дединг?"  13 22:23Тозалик инспекторлари МЮ стадиони баҳосини 4дан 2га туширди. Нега?  4 21:18Расман: "Навбаҳор" африкалик футболчини ўз сафига қўшиб олди  14 21:00Ҳисобда акс этмаган — осон ғалаба! "Реал" - "Севилья" учрашуви таҳлили  5 20:41Умтитининг фаолияти хавф остида  5 20:19"Тоттенхэм" ҳужум чизиғини "Вулверхэмптон" вакили билан кучайтирмоқчи  0 19:56Раҳмоналиевнинг агенти футболчининг "Рубин"дан кетиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди  2

Алишер Никимбаев: "ЎФФ олдин ҳам ўз регламентини кўп бор бузган" Янгиликлар

Алишер Никимбаев: "ЎФФ олдин ҳам ўз регламентини кўп бор бузган"

Ўзбекистонлик футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ЎФФ қабул қилган қарор борасида ўз фикрларини билдирди:

"ЎФФ ўз қарори билан ўз регламентини бузаяпти деган гаплар кўпайиб кетди, эслатиб ўтмоқчиман, олдинги раҳбарият даврида ҳам регламент кўп ва хўп бузилган.

Масалан, лицензиялаш регламентига кўра олий лигада фақат лицензияга эга бўлган клублар ўйнаши мумкин. Бу қоида 2013 йилдан буён амал қилмоқда. Бундай қоида Осиё қитъаси мамлакатларининг жуда камида бор. Фақат Япония ёдимга тушмоқда. Барча қолган мамлакатлар лицензиялашдан фақат Осиё Чемпионлар лигаси учун фойдаланишади. Шу боис, масалан, Саудия Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" клуби бир неча мавсум ОЧЛда иштирок эта олмаяпти, аммо ўз ички лигасида бемалол ўйнамоқда. Мана шу йилда БААда шундай вазият содир бўлди: "Ал-Айн" ва "Шабаб Ал-Аҳли Дубай" лицензия олишмади ва ОЧЛда қатнаша олишмайди, аммо ички чемпионатда муаммосиз иштирок этишади.

ЎФФ ўз вақтида лицензиясиз олий лигада ўйнаш мумкин эмас деган қоидани жорий қилганди. Аммо талабларни бажармаган клубларни жазолашни ўрнига барчага лицензияларни бериб юбораверди. Ўтган йил "Обод" ва "Шўртан" клублари лицензияга эга бўлишганди. Биринчисини клуб деб атаб ҳам бўлмасди, иккинчиси эса ПФЛ томонидан футболчи олдидаги қарздорлик натижасида 3 очкодан маҳрум қилинганди. Яъни ПФЛ "ўнг қўли" билан "Шўртан"ни регламентни бузгани учун жазолади, "чап қўли" билан эса лицензия берганди. Агар ЎФФ ўз регламентига қатъий амал қилганида шу йилнинг ўзида олий лигада 14та клуб бўларди", - деб ёзади Никимбаев фейсбукдаги ўз саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Алишер Никимбаев клуб лицензиялаш ишларида анчагина тажрибали, ОФКда ишлаганида 2011-12 йилларда у айнан мана шу билан шуғулланганини эслаш кифоя.


Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика