UZ

Сўнгги янгиликлар

23:56Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  0 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  1 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  2 22:37Рэшфорд Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин?!  1 22:15"Интер" ва "Ювентус" Доннаруммани қўлга киритмоқчи  5 21:50"Ливерпуль" Александер-Арнолднинг ўринбосари учун 30 млн фунт тўлашга тайёр  1 21:22Кварацхелия, Ямал, Зоммер - УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши жамоасида  1 20:57Про лига. "Локомотив" "Арал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  0 20:44U-14 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистонга мағлуб бўлди  5 19:44Goal талқинига кўра "Олтин тўп" учун бош даъвогар ким?  21 19:10"Футбол ТВ" ва "Спорт" топ-чемпионатлардан бирининг намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  44 18:38"Ливерпуль" "Атлетико" юлдузини сотиб олишни режалаштирмоқда  4 18:04Биринчи лига. "Дўстлик" ёшлар билан дадил одимламоқда   0

Алишер Никимбаев: "ЎФФ олдин ҳам ўз регламентини кўп бор бузган" Янгиликлар

Алишер Никимбаев: "ЎФФ олдин ҳам ўз регламентини кўп бор бузган"

Ўзбекистонлик футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ЎФФ қабул қилган қарор борасида ўз фикрларини билдирди:

"ЎФФ ўз қарори билан ўз регламентини бузаяпти деган гаплар кўпайиб кетди, эслатиб ўтмоқчиман, олдинги раҳбарият даврида ҳам регламент кўп ва хўп бузилган.

Масалан, лицензиялаш регламентига кўра олий лигада фақат лицензияга эга бўлган клублар ўйнаши мумкин. Бу қоида 2013 йилдан буён амал қилмоқда. Бундай қоида Осиё қитъаси мамлакатларининг жуда камида бор. Фақат Япония ёдимга тушмоқда. Барча қолган мамлакатлар лицензиялашдан фақат Осиё Чемпионлар лигаси учун фойдаланишади. Шу боис, масалан, Саудия Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" клуби бир неча мавсум ОЧЛда иштирок эта олмаяпти, аммо ўз ички лигасида бемалол ўйнамоқда. Мана шу йилда БААда шундай вазият содир бўлди: "Ал-Айн" ва "Шабаб Ал-Аҳли Дубай" лицензия олишмади ва ОЧЛда қатнаша олишмайди, аммо ички чемпионатда муаммосиз иштирок этишади.

ЎФФ ўз вақтида лицензиясиз олий лигада ўйнаш мумкин эмас деган қоидани жорий қилганди. Аммо талабларни бажармаган клубларни жазолашни ўрнига барчага лицензияларни бериб юбораверди. Ўтган йил "Обод" ва "Шўртан" клублари лицензияга эга бўлишганди. Биринчисини клуб деб атаб ҳам бўлмасди, иккинчиси эса ПФЛ томонидан футболчи олдидаги қарздорлик натижасида 3 очкодан маҳрум қилинганди. Яъни ПФЛ "ўнг қўли" билан "Шўртан"ни регламентни бузгани учун жазолади, "чап қўли" билан эса лицензия берганди. Агар ЎФФ ўз регламентига қатъий амал қилганида шу йилнинг ўзида олий лигада 14та клуб бўларди", - деб ёзади Никимбаев фейсбукдаги ўз саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Алишер Никимбаев клуб лицензиялаш ишларида анчагина тажрибали, ОФКда ишлаганида 2011-12 йилларда у айнан мана шу билан шуғулланганини эслаш кифоя.


Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика